Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик кенгашлари ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишишди

Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик кенгашлари ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишишди

14 май куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати ва Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котибияти ўртасида илк икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Томонлар конструктив руҳдаги муносабатларни қўллаб-қувватлашга, хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва амалий ҳаракатларнинг икки томонлама аниқ механизмларини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни янада кенгайтиришдаги интилишлари қатъий эканини билдирди.

Маслаҳатлашувлар давомида “экстремизм ва терроризмга” қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар механизмини янада такомиллаштириш, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, умумий давлат чегараларида иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришга доир ташаббус ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Ўзаро муносабатларнинг айни пайтдаги ўсиш даражасини сақлаб қолиш ва фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш орқали уни янада ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Маслаҳатлашувлар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати ва Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котибияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи протокол имзоланди.

Total Views: 223 ,

Добавить комментарий

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат...

Закрыть