Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк бор АҚШдаги “Жанубий зарба” машғулотларида қатнашмоқда

Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк бор АҚШдаги “Жанубий зарба” машғулотларида қатнашмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базасида бўлиб ўтаётган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, улар бугунги кунга қадар иккита ҳамкорликдаги машқларни ўтказишди.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.

“Жанубий зарба” тактик машғулотлари Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади. 

Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канада, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.

АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Total Views: 424 ,

Добавить комментарий

Помпео: АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қатъий истак билдирмоқда

Помпео: АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қатъий истак билдирмоқда АҚШ...

Закрыть