Ўзбекистон бош вазири ва Мишустин Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди

Ўзбекистон бош вазири ва Мишустин Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан муносабатларини муҳокама қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар берилди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, саноат кооперацияси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва транспорт инфратузилмаси соҳасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилди

«Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мавзусига алоҳида эътибор қаратди», — дейилади Россия ҳукумати хабарида. 

Жорий йил 28 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси кенгаши раиси Михаил Мясникович билан учрашганди.

Ўшанда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида ЕИК билан ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни биргаликда ишлаб чиқишга келишилганди

Total Views: 50 ,

Добавить комментарий

Лавров: АҚШ Россия чегараларида ҳарбий ваҳима қўзғатяпти

Лавров: АҚШ Россия чегараларида ҳарбий ваҳима қўзғатяпти АҚШ Россияни ҳар...

Закрыть