Ўрта Осиё мусулмонларини қул қилишдан кимлар манфаатдор?!

Ўрта Осиё мусулмонларини қул қилишдан кимлар манфаатдор?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Азиз ўқувчи! Бугун сиз билан муҳим бир масала юзасидан суҳбатлашишни лозим топдик. Гарчи бу ҳақда аввалда ҳам ўз таҳлилий мақолаларимизни баён қилган бўлсак-да, баъзи бир нуқталарга яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ўрта Осиё мамлакатларига 30 йил олдин тақдим этилган “мустақиллик” карвони ҳануз ўз йўлини топа олмаяпти. Бунинг асл сабаби қаерда? Нега шунча йилдан буён бу мамлакатлар аҳолиси хорликдан чиқа олмаяпти? Бу давр мобайнида малай ҳукмдорларимиз гоҳо АҚШга ён босишса, гоҳо Россияга мойиллигини билдирмоқда. Бунчалик сарсонгарчиликлар кимлар учун манфаатли? Аслида қандай йўл тутсак, мукаммал ҳаёт йўлимизни топган бўлар эдик?

Мустамлакачи  давлатлар ўз қўл остидаги давлатчаларни тараққий этмасликлари учун, аввало, уларни ўз эътиқодидан, тарихидан, луғатидан айирдилар ва буларни юзаки сувратдагина ўргатишни хоҳлайдилар. Сиз ўқувчига тушунарли бўлиши учун битта ҳаётий мисол билан кифояланамиз: юртимизда ўзини “идеал шахс” деб ҳисоблаган кимсадан демократия нималиги ҳақида савол берсангиз, “ошкоралик”, “эркин сайлов”, “шахс эркинлиги”, “сўз эркинлиги” жумлаларидан ўзга нарсани ифода қилиб бера олмайди. Демократиянинг манбаси нима, қайси асрда вужудга келган, ким томонидан асос солинган, дунё ҳаётига ечими қандай, ҳаётдаги амаллар ўлчови қандайлиги ҳақидаги саволларингиз жавобсиз қолади. Бунинг натижаси ўлароқ, ўттиз йилдан буён “мустақил” давлат фуқароларимиз, деб кўкрак керсак-да, ҳамон барча жабҳаларда ўз муаммоларимизга ечим излашда мустамлакачи ҳукуматларга мурожаат қилмоқдамиз. Ваҳоланки, ер ости бойлигимиз бўлган табиий (газ, олтин, уран, нефт) ресурсларимизни жаҳон бозорига олиб чиқиб сота олмаслигимиз, халқимиз пешона тери билан етиштирган пахтамизга кимлардир нарх белгилаб беришлари, мустамлакачилар таъсирисиз бирор корхонага асос сола олмаслигимиз, ўз олтинларимизни эса, юртимизда сақлай олмай Швейцария банкларида сақлашимиз бизни ким эканлигимизни белгилаб бермоқда. Мустақиллик деган сўзлар тилимиздагина холос, аслида етакчи мамлакатларга қарам, муте, тобе юрт фарзандларига айланиб улгурганмиз.

Бизни ушбу аянчли аҳволга солган нарса ажнабий сақофатга асосланган, яъни дин ҳаётга аралашмасин деган ғарб мафкурасидир. Бугун биз мусулмонлар ўзимиз эътиқод қиладиган   Ислом динини маҳкам тута олмаган, аросат халқларга айландик. Шуни алоҳида таъкид билан айтамизки, биз мусулмонларнинг Ғарб билан ҳам, Россия билан ҳам иттифоқчи бўлишни орзу қилишимиз тафаккуримизни, дунёқарашимизни юзаки бўлиб қолганининг яққол далилидир. Бизга буюк келажакни ваъда қилаётган мустамлакачиларнинг асл мақсадлари эса, бизни эътиқодимиздан чалғитиш, муқаддас динимиз таълимотларидан йироқлаштиришдан ўзга нарса эмас. Ушбу ажнабий сақофат ўз таъсирини кўрсатиб, ўзини мусулмон ҳисоблаган бутун оламдаги мусулмонлар қатори бизнинг минтақа мусулмонларини зеҳнларидан ҳам исломий сиёсат, исломий иқтисод, исломдаги ижтимо каби Халифаликни эслатувчи барча диний терминлар кўтарилиб кетди.

Мусулмонлардаги ушбу турғунлик давридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ғарб, мусулмонларга ўз низомларини татбиқ эта бошладилар. Хатто мусулмонлар зеҳнига бу қолоқликларингни сабаби Исломни маҳкам тутганларинг, деган фикрни сингдиришга улгурди.  Ушбу сақофатнинг натижасида мусулмонлар ўзларининг муқаддас эътиқодига шубҳа билан қарай бошлашди. Шунинг учун, сиёсийми, иқтисодийми, ижтимоми, қайси соҳада бўлмасин бирор тараққиётга эриша олмаяпмиз. Аксинча, барча жабҳаларда тубанлашиб бормоқдамизки, ҳатто оддий тиш тозалагичдан тортиб, токи эгнимиздаги уст-бошимизгача  четдан  сотиб оладиган бўлиб қолдик, яъни импортга тобе бўлиб қолдик. Ҳар бир холис ақл эгаси бўлган инсон бу ҳақиқатларни инкор эта олмаслиги муқаррар. Пировард натижа шу бўлдики, ўн уч аср бутун оламда ягона уммат бўлган мусулмонлар, мустамлакачи эшиги олдида қарз сўраб, зорланиб турувчи соилларга айландик. Мустамлакачиларни ҳамласи ҳануз тўхтагани йўқ, бирини оғзидан қутулсак, иккинчиси оғзини унданда каттароқ очиб кутиб турибди.

Ушбуларга кўра айта оламизки, сизлар бугун ушбу танловлардан бирини танлаб, ўн уч аср давомида аждодларингиз эришганидек, бутун дунёда азиз ва мукаррам ягона умматга айланасиз ёки фарзандларингизни, ҳатто набираларингизни ҳам демократия ниқобидаги мустамлакачига муте, боши қарздан чиқмайдиган қолоқ бир умматга айлантиришга йўл очиб берасиз! Шунингдек, бошқа сон-саноқсиз ишларда ҳам, улар бизлардан барча соҳаларда ўзларига ўхшашлигимизни талаб қилмоқдалар. Тафаккуримиз, яшаш тарзимиз, кўз қарашларимизда ғарбдан андоза олишимизни истамоқдалар. 

Ваҳоланки, сизлар юрт, уммат, инсоният келажаги учун жонларини фидо қилган, мард, ғурурли, диёнатли зотларнинг авлодларисиз! Сизлар ошиқаётган Америка, Европа, Россия, Хитой жамиятларида бугунги кунда кенг тарқалган зино, бачавозлик, никоҳсиз туғилишлар, фоҳишабозлик, бойликлар бир ҳовуч шахсларнинг қўлида жамланиб қолиши, камбағалликни тобора ортиб бориши, қотиллик ва бошқа жиноятлар, кўчага улоқтирилган қарияларнинг аянчли қисмати, оилаларнинг бузилиши, ҳеч қандай ахлоқ нормаларига тўғри келмайдиган жинсий алоқаларни одат тусига кириб кетаётгани, гиёҳвандлик… каби бузуқликлар оддий ҳаёт қонунига айлангани сизни бефарқ қолдирса? Ушбу айтганларимиз, сиз интилаётган, балки сизга татбиқ этишга шошилаётган ғарб демократиясидир! Бу эркинликлар ғарбона ҳаётнинг асл башарасини намоён этмоқда. Улар мана шундай ҳаёт тарзлари билан фахрланиб, сизларни ҳам унга тарғиб қилмоқдалар.

Сўнгги сўзимиз ўрнида, Ўрта Осиёдаги раҳбар-ҳокимларга шундай демоқчимиз: чуқур тарихга, муҳим географик мавқега, хом-ашёлару ишчи кучларига, улкан маданий меросга эга ҳалқни аждарлар чангалига ташлаб беришга лоақал виждонингиз қийналмаса? Нега бу бойликлару имкониятларни шу халқнинг юксалишига сарф этмайсиз? Яна бир бор, Аллоҳдан қўрқишга, ёвузликдан юз ўгириб, эзгуликка қайтишга даъват этамиз. Бу бечора ҳалқни қачонгача қуруқ ваъдалар билан алдайсизлар? Шак шубҳа йўқки, дунё ҳаёти ўта қисқа, унинг лаззатлари ўткинчидир, ўлим ниҳоятда яқиндир, Аллоҳнинг азоби эса, қаттиқдир! Ўтмишдаги золим, мустабид ҳукмдорларнинг ҳаётини бир эслаб  кўринглар. Бирортаси дунёда абадий қолдими? Ёки сизлар қолмоқчимисизлар?

Эй Ўрта Осиёдаги мусулмон ака-укалар, опа-сингиллар! Аллоҳни, Унинг Росулини, мўминларни дўст тутинглар! Огоҳ бўлингларки, агар Исломдан юз ўгирсангиз, барча нарсангизни йўқотасиз, кофир мустамлакачи ҳукуматлар сизларни ҳозиргиданда майда-майда миллатларга, давлатчаларга бўлиб юбориш режаларини тузмоқда. Аллоҳ сизларни Ислом билан юксалтиради. Уни маҳкам ушланглар, унда сабот билан туринглар. Ана шундагина азизлигингизга қайтасиз. Огоҳ бўлингларки, сизлар учун ягона нажот ва қутқарув кемаси Буюк Роббимиз тарафидан юборилган муқаддас динимиз Исломдир!    

       أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَنْ تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنْ الْحَقِّ وَلاَ يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمْ الْأَمَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِنْهُمْ فَاسِقُونَ

“Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ-Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!” (Хадид:16)

Total Views: 230 ,

Добавить комментарий

АҚШда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилди

АҚШда бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласи кўриб...

Закрыть