Қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегара постига ҳужум қилди

Қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегара постига ҳужум қилди

20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг матбуот маркази тарқатган хабарда айтилади.

Маълумотларга кўра, ҳужум чоршанба кунига ўтар тунда содир бўлган.

«2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда соат 03:23да 20 нафар номаълум шахс ўқотар қуроллардан фойдаланиб, «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилди», — дейилади хабарда. 

Матбуот хабарномасига кўра, ҳужум қилганлар 5 дона ўқотар қуролни олиб қўйишган.

«РИА Новости»нинг Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизматига асосланиб хабар қилишича, ҳужум Душанбедан 60 километр узоқликда жойлашган «Ишкобод» 4-чегара заставасига амалга оширилган.

«Куч тузилмаларининг амалиёти натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, улардан беш нафари қўлга олинди», — дейилади Тожикистон МХДҚ матбуот хизмати маълумотида.

Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, суриштирув ишлари давом этмоқда. 

Ўзбекистон расмийлари ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.

Total Views: 161 ,

Добавить комментарий

АҚШ Суриянинг нефтга бой вилоятида иккита янги ҳарбий база очмоқчи

АҚШ Суриянинг нефтга бой вилоятида иккита янги ҳарбий база очмоқчи...

Закрыть