Уммон кўрфазида иккита нефть танкерига ҳужум уюштирилди

Уммон кўрфазида иккита нефть танкерига ҳужум уюштирилди

13 июнь куни Уммон кўрфазида иккита нефть танкери фалокат сигналини йўллади, кемалар раҳбарияти танкерлар шикастланганини маълум қилди. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, танкерларга ҳужум уюштирилган.

«Саудия Арабистонидан Сингапурга қараб йўлга чиққан нефть танкери номаълум томон ҳужуми оқибатида шикастланган», дейилади кема раҳбарияти хабарида.

Сингапурдаги BSM Ship Management компанияси вакили берган маълумотларга кўра, Тайваннинг СРС номли энергетик компанияси томонидан ёлланган, Норвегия байроғи остида ҳаракатланаётган Front Altair танкери торпедо ҳужумига учраган ва кемада ёнғин чиққан, кема чўкишни бошлаган. Шунингдек, Панама байроғи илинган Kokuka Courageous танкери ҳам ҳужумга учраган. Иккинчи кемада чўкиб кетиш хавфи йўқ.

Араб нашрлари хабарларига кўра, ҳужумга йўлиққан кемалардан барча денгизчилар — жами 44 киши Эрон соҳилбўйи хизмати томонидан қутқарилиб, эвакуация қилинган.

Бу хабарлар ортидан нефть нархи кўтарила бошлади. 

Лондондаги ICE Futures биржасида Brent маркасидаги нефть нархи 1,8 долларга кўтарилди (3 фоиз)  ва бир баррель учун нарх 61,77 долларга етди.

АҚШ Уммон кўрфазига ракета эсминеци юбормоқда

АҚШ нефть танкерларига ҳужумлар содир этилиши ортида Уммон кўрфазига ракета эсминецини юбормоқда. Бу ҳақда АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилган.

“АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Mason (DDG 87) кемаси воқеа жойига ёрдам кўрсатиш учун юборилмоқда”, дейилган хабарда.

АҚШ Эроннинг Уммон кўрфазидаги ҳужумга алоқадорлигини кўрсатувчи видеони намойиш этди

АҚШ Қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги Эрон ҳарбийлари Уммон бўғозидаги танкерга ўрнатилиб, портламай қолган минани ечиб олаётгани тасвирланган видеони намойиш этди.

Қўмондонлик хабарига кўра, Эрон ислом инқилоби соқчилари корпуси ҳарбийлари 13 июнь куни, ҳужумдан 11 соат ўтиб «Кокука Корэйжерс» танкеридан ишламай қолган миналарни ечиб олишган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Эрон ҳукуматини Уммон кўрфазидаги танкерларга уюштирилган ҳужумда айблади. Эрон бу айбловларни рад этди.

Шунга ўхшаш ҳолат май ойида БАА соҳиллари яқинида кузатилганди. Ўшанда 4та танкерга ҳужум уюштирилганди. АҚШ ўшанда ҳам бу ҳужум ортида Эрон турганини айтган, расмий Теҳрон буни тан олмаганди.

Total Views: 383 ,

Добавить комментарий

Россия ва ЕИ ўзаро савдодаги ҳисоб-китобларда рубль ва еврога ўтмоқчи

Россия ва ЕИ ўзаро савдодаги ҳисоб-китобларда рубль ва еврога ўтмоқчи...

Закрыть