Умматнинг Шомдаги қўзғолони ҳаракатини тузатиш учун даъват ишлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Умматнинг Шомдаги қўзғолони ҳаракатини тузатиш учун даъват ишларини олиб бормоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Умматнинг Шомдаги қўзғолони оқимини тўғрилаш учун даъват ишларини олиб бормоқда. Ҳизб ҳозирги ҳаракатларни мустаҳкамлашга чақирди. Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими нашр қилган баёнотда бундай дейилади:

«Сўнгги пайтларда Шом қўзғолони тушиб қолган ҳолат унинг ушбу йўлда берган шунча қурбонликларига асло муносиб эмас. Хусусан, жангчи гуруҳлардаги етакчиларга берилаётган моллар уларнинг қарор ва истакларини тортиб олишдан бошқа мақсадда берилмаётгани бугун ҳаммага маълум бўлиб қолди. Ҳатто бу етакчилар Шом аҳлига тазйиқ ўтказиш, зулм қилиш, бостириб, зўравонлик қилиш билан шуғулланадиган бўлиб қолди. Ваҳоланки, Шом аҳли айнан шу каби иллатларга қарши кўтарилгандилар. Бу қилмишлар Шом аҳлини қайта ҳаракатга ундади». Баёнотда яна қуйидагилар таъкидланди:

«Ушбу қайта бошланган ҳаракат ҳам, худди жиловланиб, сўнг тўғри йўлидан буриб юборилган аввалги ҳаракатлар ҳолига тушиб қолмаслиги учун, уни мустаҳкамламоқ ва бунинг учун унинг ўзгармас асосларига диққат қаратмоқ лозим. Унинг ўзгармас асослари – режимни ағдариш ва Росулуллоҳ A башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан ҳамда куфр давлатларидан озод бўлишдан иборатдир. Ушбу ўзгармас мустаҳкам асосларни амалга ошириш учун эса, аввало ўзларини «донор», дея атаётган давлатлар, хоссатан, Шом қўзғолонига қарши тил бириктираётгани ҳаммага аён бўлиб қолган Туркия билан алоқаларни узиш, кейин, Ислом ақидасидан балқиб чиққан аниқ сиёсий лойиҳани қабул қилиш ҳамда холис онгли сиёсий етакчиликка эргашиш зарурдир. Зеро, ушбу етакчилик холис инсонлар саъй-ҳаракатини Росулуллоҳ Aнинг роялари остига бирлаштириш учун ҳамда ҳаракатни ҳақиқий рошид Халифалик лойиҳаси бўлган ушбу сиёсий лойиҳа бўйича бошқариб бориш учун фаолият қилмоқдалар. Қўзғолонни омонлик қирғоғига етказиш учун унинг оқимини тўғрилаш мақсадида ташланадиган энг муҳим қадам ҳам мана шудир.

Роя газетасининг 2019 йил 20 ноябр чоршанба кунги 261-сонидан

Total Views: 99 ,

Добавить комментарий

«CEDAW декларацияси муслималарга нисбатан аср жиноятидир» номли кампания

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳизб ут-Таҳрир – марказий матбуот бўлими...

Закрыть