Уммат то рошид Халифалик барпо бўлмагунча кофирлар тил бириктирувидан ҳаргиз қутулолмайди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Уммат то рошид Халифалик барпо бўлмагунча кофирлар тил бириктирувидан ҳаргиз қутулолмайди

Устоз Абдураҳмон Восиқ – Ироқ

Ироқда ҳали «ИШИД» ташкилоти саҳифалари ёпилмасидан олдин, яна янги фитна нишоналари пайдо бўла бошлади. Афтидан, Америка тил бириктирувининг янги саҳнаси бошланган кўринади. Зеро, суннийлар яшайдиган минтақаларнинг вайрон этилиши, аҳолисининг қони дарё бўлиб оқизилиши, бундан ташқари, Ироқ бюджети тўлаб бўлмас даражадаги қарзлар ботқоғига ботиб, оқибатда юртнинг ҳаёт ва тараққиёт бутунлай тўхтаб қолган харобазорга айлантирилиши… буларнинг барчаси Американи қонга ташналигини қондирмади. Ишончимиз комилки, Ислом Умматига нисбатан кофирларнинг ичи ёмон кўриш ва фитна билан тўлиб тошган, Ироқда ва бошқа барча исломий юртларда бўлаётган ҳодисалар, ўша ёмон кўриш ва фитналарининг фақат бир қисми, холос. Зеро, Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деган:

﴿قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ﴾

«Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди, дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир»  [Оли Имрон 118]

Шунингдек, бизни ҳаёт-мамотимиз бўлмиш Исломдан суғуриб чиқаришга қаратилган курашларини ҳам ҳеч қачон тўхтатмасликларига ҳам аминмиз. Бу ҳақда Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деган:

﴿وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا﴾

«Улар қўлларидан келса то динингиздан қайтармагунларича сизга қарши жанг қилишдан тўхташмайди»   [Бақара 217]

Аммо бизни янги фитна пайдо бўлгани ҳақида гапиришга ундаган нарса, Ироқ қуролли кучларининг қайта ҳаракатга келгани, янги ташкилотга қарши курашга оммавий халқ сафарбарлигини бошлагани, бу ташкилот эса, атрофига тобеларини йиғаётгани тўғрисидаги хабарлар бўлди. Унинг бу тобелари Аллоҳнинг кенг шариатини тор тушунадиган, Аллоҳ аҳкомларининг кенглиги ва енгиллигини гўё унутиб, Ислом ва мусулмонларнинг таҳқирланишларига сабаб бўладиган бағритош, бадахлоқ кишилар бўлади, албатта. Бу янги ташкилот – турли оммавий ахборот воситаларига кўра – «Оқ байроқлар», дея аталмоқда. Ироқ муштарак кучлари жорий йил 7 февралда Салоҳиддин муҳофазасида уларга қарши ҳарбий амалиёт бошлади ва амалиёт давомида бир неча минтақаларни озод этди ҳамда «Оқ байроқлар» жамоаси тобеларининг Ҳамрайн тоғидаги ер ости қароргоҳларини ўз назорати остига олди. (Россиянинг «RT» агентлиги).

Ташкилот аъзолари сони, турли қарама-қарши ҳисоботларга кўра, 500дан то 1500 нафаргача бўлган қуролли гуруҳлардан иборат бўлиб, 2017 йил 29 июнда бош вазир Ибодийнинг ИШИД ташкилоти йўқ қилинганига оид эълони ортидан пайдо бўлди. Шунингдек, бу янги ташкилотнинг 2014 йилда Абу Бакр Бағдодийнинг ўзини халифа, дея даъво қилган катта «Нур» жомеини ўз назоратларига олгани ҳам айтилди. Бу янги ташкилотнинг кимлиги ҳамон қоронғи қолмоқда! Эҳтимол, энди оёққа тураётгандир. Аммо Ироқ хавфсизлик кучлари ҳисоботига кўра, «Бу ташкилотга ИШИД фаолларидан бири бўлган Аҳмад Ҳукумат, деган кимса раҳбарлик қиляпти ҳамда юқорида таъкидлаганимиз муҳофазалардаги қишлоқлар ва боғларда ҳаракатланяпти. Буни Диёла муҳофазасидаги хавфсизлик хизмати масъуллари таъкидлаган». (Арабийя).

Улар фаолият қилаётган масофа Диёла билан Киркук муҳофазалари ўртасигача чўзилган бўлиб, Ироқ кучларига қарашли объектларга қарши ҳужумларда Ҳамрайн тоғидан фойдаланишяпти. Бу қуролли мажмуалар оқ байроқлар кўтариб юришади, байроқ ўртасида шер сурати туширилган. Юқорида айтганимиздек, Салоҳиддин муҳофазасида, асосан, Киркукдан 70 км. узоқдаги Туз-Хурмату районида ҳаракат қилишяпти. Хавфсизлик хизмати ҳисоботларига кўра, хавфсизлик кучлари олиб борган бомбардимон амалиётлари оқибатида айни ҳудудлардан 50 минг атрофида аҳоли кўчиб кетган эди. («Аlsumaria.tv/news» ва «RT»). Хавфсизлик хизмати Киркукда қўшма амалиётлар қўмондони генерал-лейтенант Абдуламир Ёруллоҳ раислигида йиғин ўтказиб, унда айни ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлларини ҳамда янги ташкилотга қўшилувчилар сони ортишидан хавотирлар пайдо бўлаётган бир муҳитда, Давлат ташкилоти халифаси пайдо бўлиши масаласини муҳокама қилди.

Энди, бу ташкилотнинг ҳақиқатда борлигига келсак, улар Бағдод билан Арбил ўртасида юз берган бўҳрон ортидан ҳамда Давлат ташкилоти мағлубиятга учраганидан сўнг, илк бор ўтган йилининг охирларида пайдо бўлди. Ироқ армияси масъуллари ҳам «Оқ байроқлар» жамоаси борлигини тан олди, аммо қандай аъзолардан ташкил топгани ва етакчилари кимлар экани ҳақида изоҳ беришни исташмади. Аъзоларининг кимлиги ҳақидаги фикрлар ҳар хил бўлса-да, лекин қуйидаги икки фикрдан бири бўлади:

Биринчи фикр: «Бу «Оқ байроқ» соҳиблари, деб аталаётган кимсалар, тор-мор этилган Давлат ташкилоти қолдиқларидир. Буни Талабонийнинг Курдистон Миллий Иттифоқ партияси масъули Ғиёс Суржий ҳам тасдиқлади. У «тор-мор этилиш ортидан қолган бу гуруҳлар, қайта ташкиллашиш мақсадида Ҳамрайн тоғи ва Туз-Хурмату райони атрофидаги ҳудудларда фаолият олиб бормоқда», дея хавфсизлик маълумотларини ошкор этди. Бу фикрни Диёла муҳофазаси хавфсизлик хизматидаги айрим масъуллар ҳам матбуот конференциясида «Бу ташкилот аъзолари Давлат ташкилоти қолдиқлари», дея таъкидлашди. (Арабийя).

Иккинчи фикр: Улар Салоҳиддин муҳофазасидаги курашлар кучайиши сабабли пайдо бўлган курд жамоаси бўлиб, улар Давлат ташкилотига аъзо эмас. Бу ҳақда туркманлардан депутат Жосим Муҳаммаджаъфар баёнот бериб, курд етакчиларини «Оқ байроқлар» қуроллиларини қўллаб-қувватлашда айблади. Ироқ хавфсизлик хизмати манбаларидан олинган маълумотлар ҳам шуни тасдиқлаган. Шунингдек, бу фикрни хавфсизлик бўйича таҳлилчи Ҳишом Ҳошимий ҳам қўллаб-қувватлаб, бундай деди: «Янги ташкилот аъзолари октябрда Киркук ва Туз-Хурмотудан кўчиб кетганлардан ҳисобланади, ўшанда айни ҳудуд Ироқ кучлари назорати остига ўтган эди, аммо уларнинг Давлат ташкилотига ҳам, Курдистон вилояти кучларига ҳам алоқаси йўқ». Аммо хавфсизлик хизмати эксперти Абдулкарим Халаф эса, бундай дея ўз ҳамкасби Ҳошимий фикрига бир оз зид баёнот берди: «Бу ташкилот ҳақидаги хабар ахборот воситаларида бўрттириб кўрсатилган. Мен бу ташкилотни Киркукда ва айрим баҳсли ҳудудларда бой берилган зиёнлари ўрнини тўлдириш мақсадида тузилган бир гуруҳ холос, деб биламан». (Арабийя, «Sputnik Arabic», «Sotaliraq», «Аlsumaria.tv/news»).

Қайси фикр кўпроқ тўғри бўлмасин, тор-мор бўлган Давлат ташкилоти қолдиқлари ёки курд гуруҳларидан иборат иккала гуруҳ ҳам Ироқ кучларига ҳаргиз бас келолмайди. Бас келиши мумкин, қачонки босқинчи кофир Америка истаса. Яъни у Сурия бўҳронига бира тўла ва муваффақиятли ечим чиқаришда омади чопмагани ортидан Ироқни яна иккинчи марта уруш билан банд қилишни мақсад қилса, ана шунда бу янги ташкилотни йўқ қилиш муддатини узайтириши мумкин. Буни Америка ташкилотга зарба бериш вақтини узайтириб ёки бекор қилиб туриш ёхуд амалиётлар йўлакларида ироқлик раҳбарлар билан мунтазам учрашувлар уюштириш билан ўзининг устомон ўйинлари орқали амалга оширади. Бундан ташқари, баъзи техник масалалар ҳам борки, масалан, Америка Давлат ташкилотини йўқ қилишни салкам уч йилгача чўзиб туриш билан, ўз мақсадларини амалга оширишда айни масаладан усталик билан фойдаланди. Қолаверса, юқорида «Оқ байроқлар» соҳибларининг мақсади, бир жиҳатдан, армия объектларига зарба бериш, бошқа жиҳатдан, аҳоли орасида ваҳима чиқариб, кўчиб кетишга мажбур қилишдан иборатлигини айтиб ўтдик.

Аллоҳим, бизга Ўзинг ваъда қилган нусрат ва ғолибликни бериш билан кофирлар ва уларнинг думлари ёвузлигига барҳам беришимизга, мусулмонлардан зулмни кўтаришимизга ҳамда барча тарқоқ мусулмонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида бирлаштиришимизга муваффақ қил. Бу иш ҳаргиз Ўзингга мушкул эмас.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 957 ,

Добавить комментарий

Саудия АҚШ ортидан итдек ҳаллослаб чопмоқда ва у Қорундан ҳам сабоқ олмади

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم Роя газетаси: Саудия АҚШ ортидан итдек...

Закрыть