Украинада уруш тугагунига қадар президентлик сайловлари ўтказилмайдиган бўлди

Украинада уруш тугагунига қадар президентлик сайловлари ўтказилмайдиган бўлди

Украина Олий Радаси фракция ва гуруҳлари мамлакатда уруш тугагунига қадар на президентлик, на парламент сайловлари ўтказилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади. Сайловлар ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади, деб ёзмоқда  Strana.

Тегишли баёнот 10—12 ноябрь кунлари Карпаторти шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик ва демократия учун “Жан Монне мулоқотлар” форматидаги йиғилишда қабул қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, Украина парламентидаги барча сиёсий куч вакиллари “келажакда эркин ва адолатли миллий сайловлар уруш тугаб, ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан сўнг ўтказилиши” ҳақида келишиб олган. Бунда сайловларга тайёргарлик кўриш учун ҳарбий ҳолат тугаганидан кейин камида олти ой ўтиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Украинада президентлик сайлови 2024 йил март ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойида Владимир Зеленский агар уруш даврида сайловлар ўтказилса, янги президентлик муддатига ўз номзодини қўйишга тайёрлигини айтди. Октябрь ойида Украинада амалдаги ҳарбий ҳолат туфайли Олий Радага сайловлар ўтказилмади. Ноябрь ойи бошида эса Зеленский “ҳозир сайлов вақти эмас”лигини айтди.

Total Views: 179 ,

Добавить комментарий

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони етти фоизга ошди

Дунё бўйлаб миллиардерлар сони етти фоизга ошди Дунё бўйлаб миллиардерлар...

Закрыть