Украина Вашингтондан «йирик партияда» қурол сотиб олмоқчи

Украина Вашингтондан "йирик партияда" қурол сотиб олмоқчи

Украинанинг АҚШдаги элчиси Валерий Чалий Киев ҳукумати Вашингтондан "йирик партияда" қурол сотиб олиш бўйича шартнома устида ишлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Укринформ" хабар берди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, келишув шу йилдаёқ амалга ошиши мумкин.

Чалий шунингдек, АҚШ Украинанинг стратегик ҳамкори эканлигини қайд этди. Унинг айтишича, кейинги тўрт йилда Киев ҳукумати олган ҳарбий-техник ёрдамнинг 92 фоизи Вашингтон ҳиссасига тўғри келади.

Вашингтон 2017 йилда Киевга қурол етказиб беришни маъқуллаганди. Бундан ташқари, Америка ҳукумати Украинага кемаларга қарши ракеталар ва соҳил қўриқлаш воситалари сотилишига рухсат берган.

Total Views: 96 ,

Добавить комментарий

Жаҳонда энг кўп олтин захирасига эга 10 мамлакат рўйхати

Жаҳонда энг кўп олтин захирасига эга 10 мамлакат рўйхати Ўтган...

Закрыть