Украина ҳукумати урушга мажбуран юборилган россияликларга ўз ихтиёри билан таслим бўлишни таклиф қилди

Украина ҳукумати урушга мажбуран юборилган россияликларга ўз ихтиёри билан таслим бўлишни таклиф қилди

Украина ҳукумати мажбуран сафарбар қилинган ва урушга жўнатилган россияликларга таслим бўлишни таклиф қилди, уларга Женева конвенциялари бўйича хавфсизлик кафолатланади. Бу ҳақда 22 сентябр, пайшанба куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук, бир кун аввал эса Украина президенти девони маслаҳатчиси Михайло Подоляк маълум қилди.

«Агар сиз сафарбар қилиниб, Украина ҳудудига тушиб қолсангиз, шунчаки таслим бўлишингиз мумкин. Шу тариқа, сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун энг қимматли нарсани — ҳаётингизни сақлаб қоласиз. Бу бегона юртдаги шафқатсиз ўлимдан яхшироқдир», — деб ёзган Верешчук. Унинг сўзларига кўра, таслим бўлганларга «хавфсизлик ва муносиб қамоқда сақлаш шароитлари» кафолатланади.

Таслим бўлган русларни украиналикларга алмаштириш мумкин, дея қўшимча қилди Верешчук.

«Аммо, агар сиз Россияга қайтишни истамасангиз, Женева конвенциялари ва Украина қонунларига кўра, ҳеч ким сизнинг хоҳишингизга қарши сизни Россияга бермайди», деди у.

Total Views: 50 ,

Добавить комментарий