Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун коалиция тузилди

Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш учун коалиция тузилди

АҚШ шафелигида ташкил этилган Украина мудофааси бўйича («Рамштайн» формати) алоқа гуруҳининг навбатдаги, 17-конференцияси иштирокчилари янги коалиция тузишга қарор қилди, унинг мақсади Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришдир. 22 ноябр, чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишни очар экан, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин аввалроқ Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамда Украинанинг ахборот-технологик имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган коалициялар ташкил этилганини, энди эса Киевни ерга асосланган ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлаш ҳақида гап кетаётганини эслатди.

«Ушбу муҳим ташаббусни ташкил этишда Германия ва Франция етакчилигини олқишлайман. Ўтган ҳафта улар ўзларининг илк виртуал коалиция муҳокамасини ўтказди. Ва биз бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун барча алоқа гуруҳи ресурсларини жалб қилмоқдамиз», деди Остин 50 мамлакат вакиллари иштирок этган йиғилишда. Пентагон раҳбари Украина иттифоқчиларини мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш учун келаси қиш мавсуми олдидан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди. 

Киевдаги донорлар конференциясини очар экан, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш режаларини маълум қилди. Бу ташаббусда етакчилик Германия ва Францияга тегишли, деди Остин.

Total Views: 200 ,

Добавить комментарий

Франциядан депортация қилинган ўзбекистонлик Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда

Франциядан депортация қилинган ўзбекистонлик Фарғона ИИБда тергов қилинмоқда Ўтган ҳафта...

Закрыть