Уйғур мусулмонлари Туркияда ҳам таъқиб қилинмоқда

Уйғур мусулмонлари Туркияда ҳам таъқиб қилинмоқда

Сўнгги йилларда Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган уйғур жамоатчилиги кескин репрессияга учрамоқда. Пекинда «касб-ҳунар таълими марказлари» деб аталувчи лагерларда бир миллионга яқин асосан мусулмон этник озчиликни ташкил этувчи уйғурлар ушлаб турилибди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Туркия Хитойнинг бу борада олиб бораятган сиёсатини танқид қилган ва ўн минглаб уйғур қочқинларига бошпана берган ягона араб бўлмаган мусулмон давлати ҳисобланади.

Аммо сўнгги пайтларда турли хил миш-мишлар тарқала бошлади. Жумладан, Тожикистон паспорти берилиб, ушбу давлатга олиб кетилган уйғур аёли ва унинг икки фарзанди Душанбедан Хитойга қайтариб юборилгани ҳақидаги хабарлар тарқалгач, қочқинлар ўртасидаги ваҳима кучайди.

Сўнгги иш, Туркияда истиқомат қилиш ва ишлаш ҳуқуқига эга бўлган ва Истанбулда автомобил аксессуарлари ишлаб чиқарадиган фабрикада ишловчи 29 ёшли Аиҳемаити Сианмихидинг исмли эркак билан боғлиқ.

30-май куни у ҳибсга олинган ва «Agency France-Presse» томонидан кўрилган суд ҳужжатларига кўра, «Уйғур миллий ҳаракати» деб номланган “террорчилик” ташкилотининг асосий молиявий таъминотчиларидан бири сифатида гумонланиб, тергов қилинмоқда.

Шанба куни Туркиянинг шимоли ғарбида жойлашган Қирқларели вилоятидаги Пехливанкой депортация марказидан Сианмихидинг телефон орқали «Agency France-Presse»га интервью берган ва бу каби ташкилот ҳақида илк бора эшитаётганлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, яқинда Хитойда унинг қариндошлари Туркия ҳукуматидан унинг ватанига қайтарилишини талаб қилган ҳужжатларни имзолашга мажбур бўлишган.
«Мен расмий Пекиннинг бунга эришиш имкониятига эга эканлигидан хавотирдаман. Туркиядан Тожикистонга ва у ердан Хитойга депортация қилинган уйғурлар ҳақида эшитганман. Менда ҳам худди шундай бўлишидан қўрқаман», – дея қўшимча қилади у.

Сианмихидингнинг рафиқаси нима учун турмуш ўртоғини оддий қамоқхонада эмас, балки депортация марказида ушлаб турилгани ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ йўқлигини билдирган. Хианмихидиднинг айтишича, яна ўнлаб уйғурлар ушбу марказда бўлишган, аммо уларнинг аксарияти уйғур жамоатчилиги раҳбарлари ва Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу ўртасида 2 август куни бўлиб ўтган учрашувдан кейин қўйиб юборилган. Шунга қарамай, марказда ҳамон 8 та уйғур миллатига мансуб фуқаролар озод этилганича йўқ.

Хианмихидинг, Хитойдан 2016 йилда қочганидан бери унга таҳдид солиб келинганини баён қилди: «Полициячилар менга «биз сени Хитойга қайтарамиз, сен шунчаки кутгин» деб айтишди.

Ўтган ой ўтказилган матбуот анжуманида иммиграция хизмати расмийлари уйғурларни Хитойга қайтариб юборишни рад этишди, аммо жиноятда айбланган қочқинлар яшаш мақомини йўқотишлари мумкинлигини ҳам билдириб ўтишди.

Икки нафар фарзанди билан Тожикистондан Хитойга депортация қилинган аёл Зиннетгул Турсуннинг иши тўғрисида гап кетганда эса, турк расмийлари унинг Туркияга ноқонуний равишда кирганини ва Тожикистон элчихонаси томонидан Тожикистон фуқароси сифатида даъво қилинганини таъкидлашмоқда.

Уйғур фаолларининг «Agency France-Presse» га айтишича, Тожикистон ўз ҳудуди орқали депортация қилинишини осонлаштириш учун бу каби усулларни қўллашда расмий Пекин кўрсатмаларидан фойдаланмоқда.

Этник жиҳатдан озчиликни ташкил этувчи уйғур жамияти қийин аҳволга тушиб қолди, чунки Туркия каби аҳолисининг асосий қисмини мусулмонларни ташкил этувчи давлатлар Хитой билан зиддиятга боришдан қочиб, уларни тарк этмоқда.

Total Views: 132 ,

Добавить комментарий

Атамбаев қотиллик ва оғир жиноятларда айбланмоқда

Атамбаев қотиллик ва оғир жиноятларда айбланмоқда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек...

Закрыть