Қуддуси Шарифдаги нуфузли кишилар ва оқсоқоллар CEDAW конвенциясига рози бўлмасликка иттифоқ қилдилар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қуддуси Шарифдаги нуфузли кишилар ва оқсоқоллар CEDAW конвенциясига рози бўлмасликка иттифоқ қилдилар

Жума куни Қуддуси Шариф ва Фаластиндаги маҳаллалар бош котибиятининг таклифига жавобан, шаҳарнинг нуфузли кишилари ва оқсоқоллари Шуафат шаҳарчасидаги жамлоққа йиғилдилар. Фаластин аҳлининг CEDAW конвенциясига бутунлай қарши чиққанини эълон қилиш мақсад қилинган ҳамда Қуддус ва Фаластиндаги минглаб кишилар билан тўлган ушбу йиғин Қуръони Карим тиловати билан очилди. Кейин Халил, Байти Лаҳм, Қуддус каби турли шаҳарчалардан келган нуфузли кишилар бирма-бир нутқ сўзладилар. Нотиқларнинг барчаси CEDAW конвенцияси Исломга бутунлай зид бўлгани учун унга норози эканликларини, шу боис конвенция ва унинг натижаларига қарши бутун Фаластин аҳолиси кўтарилиши кераклигини таъкидладилар.

Йиғиннинг якуний баёнотида таъкидланишича, Қуддуси Шарифдаги ушбу мусулмон маҳаллалар аҳли худди намозда бир саф турганлари каби, конвенцияга ҳам бир саф бўлиб қарши турадилар. Ислом аҳкомларига зид бўлгани учун унинг нафақат ҳар бир банди, балки бутунлай бекор қилинишини, режимнинг никоҳ ёшини белгилашга оид қабул қилган қароридан қайтишини ҳамда энди Ислом аҳкомларига зид келувчи ҳеч қандай қарор қабул қилмаслигини истайдилар. Шунингдек, якуний баёнотда йиғин иштирокчилари хориждан молиялаштириладиган ва Ғарбга алоқаси бўлган ҳар қандай хотин-қизлар ташкилотининг, айниқса, мусулмонлар ўртасида бузғунчилик қилишга ҳаракат қилинаётган муассасаларнинг бекор қилиниши шартлигини таъкидладилар. Якуний баёнотда мусулмонларга мурожаат қилиниб, ўз номусларини ҳимоя қилишга даъват қилинди. Шунингдек, расмий доиралардан мусулмонлар номусларига енгилтаклик билан муносабатда бўлишни бас қилиш талаб этилди. Йиғин сўнггида қатнашчилар CEDAW ва бошқа Ислом шариатига зид келувчи ҳар бир битимга қарши ёзилган аризага имзо чекишга даъват қилдилар ва бу ҳол асли Фаластин аҳлининг нақадар эътиқодли эканини намоён қилди.

Роя газетасининг 2020 йил 8 январ чоршанба кунги 268-сонидан

Total Views: 168 ,

Добавить комментарий

Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик хизмати бостириш ва оғизларни ёпишдан тўхтамаяпти

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик хизмати бостириш...

Закрыть