Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

Яман, Эрон, Фаластин ва бошқа кўплаб мусулмонлар юртларида минглаб одам Қуддус кунини нишонлаб, кўчаларга чиқишди. Бу кунни Хумайний ҳижрий 1399 йил Рамазоннинг охирги жума куни, милодий 1979 йил августда ўйлаб топган. Ўшанда Америка малайи бўлган Хумайний халқ қўлловига эга бўлиш ва «Қуддус куни, катта шайтон» каби шиорлар билан Британия малайи шоҳ Муҳаммадризо Паҳлавий устидан ғалаба қозонган эди. Халқ туйғусини қўзғовчи бу ва бошқа кўплаб шиорларнинг барчаси бутун Фаластинни яҳудийлар вужуди босқинчилигидан озод этиш учун эгаллаш фарз бўлган позицияни акс этмайди.

Савол шуки, Қуддус нишонланишга муҳтожми ёки озод этилишгами? Уммат амалда топиб бўлмайдиган, фақат қулоқларни том биттирадиган қуруқ, мазмунсиз, ёлғон шиорлардан зада бўлди. Қуддус, балки бутун Фаластинни озод қилиш масаласи – салибчи кофирлар Фаластинни босиб олган асрларда – хотирлаш, ҳар хил хайрия ишлари, қоралашлар ва ёлғон кўз ёшларига муҳтож бўлмаган. Зеро, ўша пайтда Ислом давлати фақат босқинчилардан озод қилиш ҳукмига эмас, балки бутун оламга Исломни ёйиш ҳукмига амал қилиб келган… Бу давлат Ажнадайн жангида Фаластинни фатҳ қилиб, Византияликлар ҳукмронлигидан тортиб олди… Салоҳиддин Айюбий уни Франклардан озод этди… Мўғулларни ер тишлатган Мамлуклар салибчиларни бу муборак заминдан қувиб чиқарди… Кейин султон Абдулҳамид иккинчи замонида бу замин доим мудофаа остида бўлди. Аммо Усмоний Халифалик қулатилиши ортидан эса, Уммат аҳволи заифлашди, десак камлик қилади, балки унга офат етди… давлатсиз, ғамхўр ва мудофаа қилувчи кишисиз қолди… Зеро, Росулуллоҳ ﷺ бундай

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةُ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа шундай бир қалқондирки, унинг ортида туриб жанг қилинади, у билан ҳимояланилади», деганлар. Шундан кейин Фаластинни инглизлар истило этиб, 1917 йили машъум Бальфур декларациясида яҳудийлар фойдасига ҳал қилди.

Бугун ушбу муборак замин нажас яҳудийлар вужуди кишанларидан озод этувчи халоскорларга мунтазир. На Қуддус кунига муҳтож ва на маърузаларга, балки Аллоҳдан қўрқадиган ва уни бу аҳволидан қутқарадиган холис имом қўмондонлиги остидаги сон-саноқсиз армияларга муҳтож.

Ҳам кулгили, ҳам аламли, ҳам афсусланарли жойи шундаки, мусулмон армиялар мусулмонлар юртларида ҳаракатлантириляпти. Бу армияларни Ғарбга малай ҳукмдорлар мана шу кофир Ғарбнинг буйруғи билан унинг фойдаси учун ҳаракатлантиряпти. Мисол учун Америка Саудия, Миср, Туркия, Эрон, Сурия ва Ироқ армияларини ўзининг хизмати йўлида сафарбар қиляпти. Британия эса, Иордания, Жазоир, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа юртлар армияларидаги ўзининг тобеларини ҳаракатлантиряпти. Ушбу ҳар икки ҳаракатлантиришда ҳам маккор Ғарб томонидан Умматга нисбатан таҳқирлашни, хорлаш ва эзишни кўриш мумкин. Аммо бу армияларимизнинг Қуддус томонга ҳаракатлантирилишига келсак, бундан мутлақо дарак йўқ!! Масалан, Эрон Инқилоб гвардияси кучлари – Қуддусни озод этиш учун эмас – Сурия қонхўрига ёрдам бериш учун ҳаракатга келтирилди. Ҳолбуки, Фаластин Сурияга чегарадош. Америка чизган доира бўйича юрувчи Туркия режими ҳам ўз армиясини Қонхўр Асад режимини йўқ қилиш учун ҳам, Фаластинни озод этиш учун ҳам эмас, балки курдларни йўқ қилиш сари ҳаракатлантирмоқда. Мисрдаги Сисий режим ҳам шундай. Ваҳоланки, Миср билан Ғазо сектори, бинобарин, Фаластин ўртасида бир неча метр бор, холос. Бироқ шунга қарамай, бу режим муборак заминни озод этиш ва Ғазога ёрдам беришга ҳеч кимга йўл бермайди. Аксинча, Ғазо қамалида яҳудийлар вужудига ёрдам бериб келади. Саудия Арабистони ҳам Америкага хизмат қилиш учун Яман аҳлини қирғин қиляпти. Хўш, Ислом Умматига қарши мусулмонлар юртларидаги бу малай ҳукмдорлардан ҳам каззоб ва дажжол кимса бўлиши мумкинми?!

Бу тузумлардан қай бири Қуддусни озод этмоқчилигини даъво қилса, у ҳолда, Қуддус куни, дея ҳар йили хотира уюштириши ва намойишлар ўтказиб, Қуддусга севги изҳор этиши етарли эмас. Йўқ, ҳақиқатдан ҳам унга ёрдам бермоқчи экан, бунинг учун қуйидаги ишларни қилмоғи даркор:

1 – Худди Росулуллоҳ ﷺ қилганлари каби, барча мусулмонларни, ҳатто ўзининг фуқаросидан саналувчи зиммийларни ҳам ўз бағрига олувчи Ислом давлатини барпо этиши лозим. Ушбу давлат фуқаросини Ислом аҳкомлари билан бошқаради. Бугунги кундаги Сайк-Пико келишуви асосидаги давлатларда бўлгани каби, инсон ўйлаб топган қонунлар билан эмас. Зеро, бу келишув Ғарбнинг мусулмонлар юртларига ҳукмрон бўлишига, уларни халқаро қонунларга ҳамда БМТ, Хавфсизлик Кенгаши, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки ва бошқа мустамлакачилик ташкилотларига бўйсундиришига имкон беради. Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺ барпо этган давлат маккаликлар давлати ёки мадиналиклар давлати бўлмаган, балки ҳеч истисносиз бутун мусулмонлар давлати бўлган.

2 – Ушбу Ислом давлати барча мусулмонлар юртларини ўз бағрига ва фуқаролигига қўшиб, Ислом ва унинг адолати билан ҳукм юритади, худди сарвари олам ﷺ қилганлари каби.

3 – Ислом давлати Фаластин каби босиб олинган юртларни қайтариб олади ва уни Қуддус масаласига чеклаб қўймайди. Шунингдек, Андалус (Испания ва Португалия) каби кофирлар босиб олган юртларни ҳам озод этади.

4 – Исломни даъват ва жиҳод йўли билан бутун оламга оламий рисолат сифатида ёяди.

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ﴾

«(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик»[Анбиё 107]

Бугунги кунда мусулмонлар юртларидаги мавжуд зараркунанда давлатчалар, Ғарб сиёсатига эргашиб, бўйсунишмоқда. Масалан, Саудия Арабистони, Миср, Эрдоган Туркияси, Ироқ, Форс Кўрфази каби давлатлар Ғарбга очиқ-ошкора тобелик қилишаётган бўлса. Баъзи мусулмонлар давлатлари парда ортидан малайлик қилишяпти, ҳатто Эрон ва Сурия кабилари Ғарбга ўзларини ёлғондан душман қилиб кўрсатишяпти. Булар шу орқали Американинг Ироқни босиб олишига ёрдам беришди ва Эрон-Ироқ-АҚШ учлигини ташкил қилишди. Зотан, Американинг Ироқни босиб олишига айнан Эрон ёрдам берганлигини собиқ Эрон ташқи ишлар вазирининг ўзи эътироф этган. Туркияга келсак, у ўз ерларидан Америкага ҳарбий базалар очиб берган. Бу давлат яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштириб, ўт кетган ерларини ўчириб бераётган ва у билан ҳарбий машқлар ўтказаётган, президенти илмоний тузумни ҳимоя қилажагига онт ичиб, Туркиянинг илмоний давлатлигини таъкидлаётган бир давлатдир.

Шубҳасиз, Фаластинни озод этиш шарафига бу хоин режимлар лойиқ эмас. Йўқ, бу шарафга шундай режим лойиқки, у Исломни барпо қилади, Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннати қонунларига мувофиқ Ислом билан ҳукм юритади, зараркунанда давлатларни йўқ қилиб, мусулмонларни бирлаштиради, кейин эса, анави ғаддор яҳудийлар вужудини янчиб, кулини кўкка совуриш сари отланади. Албатта, бу иш холис мусулмон армияларсиз амалга ошмайди, чунки уларгина мусулмон юртларнинг биридаги малай ҳукмдорларни ағдариб, Аллоҳнинг ҳукмини қоим қиладилар, хорлик ва хиёнат ғуборини қоқиб ташлаб, худди Юсуф алайҳиссалом узоқ фироқдан сўнг отасининг бағрига қайтганидек, Фаластинни мусулмонлар бағрига қайтарадилар. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ + لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ﴾

«Албатта мана шу улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!»  [Соффот 60-61]

Устоз Абдураҳмон Омирий – Яман

Роя газетасидан олинди

Total Views: 281 ,

Добавить комментарий

Бозор иқтисоди ва глобаллашув афсонадан бошқа нарса эмас

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бозор иқтисоди ва глобаллашув афсонадан бошқа...

Закрыть