Уч давлат авиакомпаниялари Дамашққа парвозларни тиклашга тайёрланмоқда

Уч давлат авиакомпаниялари Дамашққа парвозларни тиклашга тайёрланмоқда

БАА, Уммон ва Баҳрайн авиакомпаниялари Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига тўғридан-тўғри қатновларни тиклашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Дамашқ аэропортини бошқарувчи Syrian Air компанияси бош директори Шафи ан-Нури маълум қилган.

«Oman Air авиакомпанияси делегацияси Дамашқ халқаро аэропортига ташриф буюрди ва Сурия пойтахтига учишларни амалга оширишнинг техник ҳолати билан танишди», дея Ан-Нурининг сўзларини келтирмоқда SANA агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, Дамашққа парвозларни амалга ошириш олдидан техник ўтказиш сўровини Баҳрайннинг Gulf Air ҳамда Бирлашган Араб амирликларининг Etihad авиакомпаниялари ҳам билдирган.

Айни вақтда БААдан Дамашққа парвозлар фақат Syrian Air ва сурияликларнинг хусусий авиакомпанияси бўлмиш Cham Wings томонидан амалга оширилмоқда. Syrian Air авиакомпанияси Баҳрайнга ҳам рейсларни амалга оширади. Ҳозирда Уммондан Дамашққа фақат БААга тўхтаб ўтиб учиш мумкин.

Декабрь ойида БАА 6 йиллик танаффусдан кейин Дамашқдаги элчихонаси фаолиятини тиклаганди. Кейинроқ Сурия пойтахтида Баҳрайн ва Қувайт элчихоналари ҳам ишлай бошлади.

Total Views: 435 ,

Добавить комментарий

АҚШ «Шимолий оқим- 2» газ қувури сабабли Германияга таҳдид қиляпти

АҚШ "Шимолий оқим- 2" газ қувури сабабли Германияга таҳдид қиляпти...

Закрыть