Тўрт мамлакат Хитойга қарши ҳамкорлик қилишга келишишди

Тўрт мамлакат Хитойга қарши ҳамкорлик қилишга келишишди

Франция, Германия, Британия Ташқи ишлар вазирлари Жан-Ив Ле Дриан, Хайко Маас ва Доминик Рааб ҳамда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой томонидан юзага келаётган глобал муаммоларга қарши биргаликда ишлашга келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 18 февраль куни Парижда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича чиқарилган баёнотда айтилган. 

Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби мунозараларда видеоалоқа орқали иштирок этган. 

"Вазирлар Хитой томонидан юзага келаётган глобал муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштиришга келишиб олди, шунингдек, бир қатор масалаларда, жумладан, иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади", дейилган баёнотда. 

Қандай муаммолар муҳокамаси ҳақида гап кетаётганига эса аниқлик киритилмаган. 

Total Views: 46 ,

Добавить комментарий

Раим миллион яна қамоққа олинди

Раим миллион яна қамоққа олинди Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 18...

Закрыть