Туркманистонда цемент сотиб олмоқчи бўлган харидорлардан никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмоқда

Туркманистонда цемент сотиб олмоқчи бўлган харидорлардан никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмоқда

Туркманистоннинг Лебап вилоятида «Туркманцемент» ишлаб чиқариш бирлашмаси дўконларида харидорлардан никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилина бошланди, деб хабар беради Fergana News.

Оилавий аҳвол тўғрисидаги ҳужжатга қўшимча равишда, харидор яшаш жойидан кафолат хати ва қурилиш учун ер ажратиш бўйича туман архитектура бўлимидан тасдиқнома тақдим этиши керак. Ушбу учта ҳужжат биргаликда инсоннинг ҳақиқатан ҳам бирор нарса қуришни режалаштираётганини тасдиқлайди. Акс ҳолда, цемент сотилмайди.

Бироқ, барча ҳужжатларни тақдим этганлар дарҳол цемент олмайди. Улар фақат навбатга ёзилади. «Туркманцемент» дўконлари кам маҳсулотни олиб келади, шунинг учун харидорлар кутишлари керак. Цементни хусусий савдогарлардан ҳам сотиб олиш мумкин, лекин уларга бир қоп цемент учун 28 манат ($8) эмас, 120 манат ($34) тўлашга тўғри келади.

Туркманистонда цемент етишмаслиги ҳақидаги хабарлар 2019 йил апрель ойидан бошлаб мустақил оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди.

Май ойида Дошўғуз, июнь ойида Мари ва Лебап вилоятларидаги давлат дўконларида цемент сотилиши тўхтатилган, хусусий тадбиркорларда ушбу қурилиш материалининг нархи кескин ошган эди.

Total Views: 132 ,

Добавить комментарий

Саудиядаги заводларга уюштирилган ҳужумлар нефть бозорига таъсир қилиши мумкин

Саудиядаги заводларга уюштирилган ҳужумлар нефть бозорига таъсир қилиши мумкин Саудия...

Закрыть