Туркманистон  МХХси мактаб ўқувчиларининг мобил телефонларини текширмоқда

Туркманистон  МХХси мактаб ўқувчиларининг мобил телефонларини текширмоқда

Туркманистон расмийлари мактаб ўқувчиларининг мобил телефонларни текширишда давом этмоқда. «Озодлик»нинг Ашхободдаги мухбирларининг хабар қилишича, текширувлар сўнгги ҳафталарда махсус хизматлар ходимлари томонидан кутилмаганда ўтказилмоқда.

Асосан юқори синф ўқувчиларининг телефонлари текширилмоқда. Дарс вақтида бир неча киши синфга киради ва ўқувчилардан мобил телефонларини партага қўйишларини талаб қилишади.

"Келганлар телефонларни олишади-да, бирма-бир ундаги маълумотларни, фото ва видеони текшира бошлайдилар. Ўқувчиларга уларнинг телефонларидан нималарни қидиришаётганини айтишмайди", — дея хабар қилади «Озодлик» мухбири ўз номини ошкор қилмай суҳбатлашган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига таянган ҳолда.

Пойтахтдаги мактаблардан бирининг ўқувчиси мобил телефонидаги сурат учун жазоланди. Говдан қишлоғидаги № 18 мактабнинг ўқувчиси мобил телефонида Париждаги норозилик намойишлари акс этган сурат учун юзидан шапалоқ олди.

"Бу мактабдаги [мобил телефонлари] 1 февраль куни текширув ўтказилди. Текширув вақтида ўқувчилардан бирининг телефонида Франциядаги сариқ нимчаларнинг норозилик намойишлари акс этган эди. Ўқувчи зудлик билан сўроққа тутила бошланди. Ундан бу сурат нима учун кераклигини сўрашди ва бир неча бор юзига уришди", – дея хабар беради «Озодлик» мухбири.

Таҳририят ўқувчининг кейинги тақдири ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмас. Шунингдек «Озодлик» Ашхобод шаҳридаги №18 мактабдан, шунингдек Туркманистон миллий хавфсизлик вазирлигидан изоҳ олмади.

Total Views: 398 ,

Добавить комментарий

Мирзиёев ўз қудасини ДХХ раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади

Мирзиёев ўз қудасини ДХХ раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади Президент...

Закрыть