Туркиянинг Россиядан С-400 комплексини сотиб олиши ва бу масаланинг қандай тугаши тўғрисидаги баҳслар ҳақиқати

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Туркиянинг Россиядан С-400 комплексини сотиб олиши ва бу масаланинг қандай тугаши тўғрисидаги баҳслар ҳақиқати

Илаф сайти (ҳижрий 1440 йил 4 шаввол, милодий 2019 йил 7 июн жума куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси Эллен Лорднинг таъкидлашича, агар Туркия 31 июлгача С-400 комплексини сотиб олишдан воз кечмайдиган бўлса, Қўшма Штатларда Ғ-35 самолётлари бўйича машқдан ўтаётган туркиялик учувчилар Қўшма Штатлардан чиқариб юборилади ҳамда Ғ-35 самолётлари қисмларини ишлаб чиқариш учун турк компанияларига берилган субпудрат шартномаси бекор қилинади.

Американинг бу позицияси, турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоганнинг янги баёнотидан уч кун ўтиб билдирилди. Баёнотда Эрдоган Россиядан ракета тизимини сотиб олишдан воз кечмаганини билдириб, Туркиянинг АҚШдан Патриот номли ракеталарга қарши системани сотиб олиши тўғрисидаги шартнома агар Россиядан С-400 комплексини сотиб олиш шартномасида келган нарсалар билан рақобат қиладиган бўлса, у ҳолда Туркия АҚШдан «Патриот» номли ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиб олиш тўғрисида ўйламаслигини таъкидлади».

Роя газетаси шарҳи:

«Ушбу битимнинг амалга ошиш ёки ошмаслигига келсак, бу масалада қуйидаги ишлардан бири бўлиши мумкин:

а) Туркия Америкага ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам боғланиб қолганлиги эътиборидан, битимни амалга оширмайди. Балки С-400 битими ўрнига, Россиядан вертолётлар каби тактик қуролларни сотиб олиши мумкин. Чунки бу каби тактик қуролларга Америка ҳам, НАТО ҳам душманона реакция билдирмайди. Шундан кейин Туркия Америкадан ўз хавфсизлигини ҳимоя қиладиган мудофаа ускуналарини олиши мумкин…

б) Ёки америкаликлар «юнонча ечим»ни таклиф қилишлари мумкин. Яъни, бу рус ракеталари омборга ташланиб, занг босиб ётади. Ўрнига Қўшма Штатлардан уч ярим миллиард доллар миқдоридаги «Патриот» ракета комплексини сотиб олади…

в) Ёхуд русларнинг жаҳлини чиқармаслик учун бу комплексни учинчи давлатга, яъни Ҳиндистонга ўтказиб юбориш ҳам мумкин. Чунки Ҳиндистон Хитойни блокада қилиш учун Америка стратегияси бўйича кетмоқда.

Кучлироқ эҳтимолга кўра, биринчи (а) бандида айтилган ишлар амалга ошиши мумкин. Чунки айни масала билан боғлиқ доиралардан янграётган ҳозирги баёнотлар шуни кўрсатмоқда. Патрик Шэнахэннинг 4 апрелдаги баёноти бунга мисол бўла олади. Бундан ташқари, Россия Бош вазирининг ҳарбий саноат масалалари бўйича ўринбосари «Бизда Туркия С-400 битимидан ортга тисарилиши мумкин, деган ҳеч қандай хавотир йўқ», деди. (Ал-Жазира, 2019 йил 3 апрел). Шунингдек, Ал-Жазиранинг ўша куннинг ўзида тарқатган мана бу хабари: «Россия Думасидаги мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов Туркиянинг С-400 битимидан ортга тисарилиши мумкинлигини эътибордан соқит қилмади». Яна араб тилида чиқадиган Ҳадас газетасининг 2019 йил 4 апрелдаги мана бу хабари: «Туркия Вашингтон билан бирга Россиянинг С-400 ракета комплекси хавфини муҳокама қиладиган ишчи гуруҳ тузишга чақирди». (Ал-Жазира 2019 йил 4 апрел). Бу баёнотларнинг барчаси Россия билан тузилган ракеталар битимини амалга оширмаслик, яъни, бекор қилиш билан боғлиқ биринчи (а) банддаги тахминимизни қувватламоқда». Ҳизб ут-Таҳрир олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг 2019 йил 4 апрелдаги саволга жавоб нашрасидан.

Роя газетасининг 2019 йил 12 июн чоршанба кунги 238-сонидан

Total Views: 277 ,

Добавить комментарий

Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам Судан аҳли учун бирор яхшилик келтирмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ҳам, Озодлик...

Закрыть