Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси: Ё Туркияни, ё “террорчиларни” танланг

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси: Ё Туркияни, ё террорчиларни танланг

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Комил Фират билан ифторлик вақтида можаро чиқди. Гап шундаки, уни Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси ифторликка Туркияда тақиқланган ФЕТО ташкилоти вакилини таклиф қилгани ғазаблантирган. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар берди.    

Ғазаб отига минган Комил Фират ифторликни у бошланишига оз қолганда тарк этган. Ушбу можаро видеоси интернетда тарқалган. 

Диний бошқармада воқеа 8 май куни юз бергани тасдиқланган. Маълум қилинишича, элчини ифторликка таклиф қилинган меҳмонлар, жумладан “Сапат” таълим муассасаси директори Орхан Инанданинг таклиф қилингани ранжитган. 

“Рамазон ойида сиз террорчини таклиф қилмоқдасиз, қанақа муфтийлик бу ўзи? Мен сизларга 35 млн долларлик масжид қурдириб бердим, сиз эса мени террорчи билан бир қаторга қўймоқдасиз”, деб аччиқланган элчи.

Фират, шунингдек, диний бошқарма ё Туркияни, ё “террорчиларни” танлашига тўғри келишини айтган.

Total Views: 291 ,

Добавить комментарий

Шри-Ланкада мусулмонлар ва буддавийлар тўқнашувлари сабабли комендантлик соати жорий этилди

Шри-Ланкада мусулмонлар ва буддавийлар тўқнашувлари сабабли комендантлик соати жорий этилди...

Закрыть