Туркияда ҳукуматни танқид қилган собиқ адмираллар ҳибсга олинди

Туркияда ҳукуматни танқид қилган собиқ адмираллар ҳибсга олинди

Туркияда ҳукуматни танқид қилган собиқ адмираллар (ҳарбий флотдаги олий унвон соҳиби) ҳибсга олинди, деб ёзади Reuters.

Анқара Бош прокуратураси истеъфодаги 10 нафар адмиралга нисбатан ҳибсга олиш ордери берилганини маълум қилди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси яна 4 нафар гумонланувчига уч кун ичида ўз ихтиёри билан полицияга мурожаат қилишини буюриб, гумон қилинувчиларнинг ёши катта бўлгани сабабли уларни ҳибсга олмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Айни пайтда ҳибсга олинган 10 кишининг уйларида тинтув ўтказилмоқда. Уларнинг айбини исботлайдиган далиллар мусодара қилинади.

Собиқ адмиралларга қарши жиноий иш қўзғатишга 4 апрель куни 104 нафар собиқ ҳарбий хизматчи номидан келган хат асос бўлди. Хатда собиқ адмираллар Туркиянинг Монтрё конвенциясидан чиқиш эҳтимолидан хавотирдалиги баён қилинган.

Якшанба куни 103 нафар истеъфодаги адмирал баёнот билан чиқиб, Монтрё конвенцияси Туркиянинг дипломатик ғалабаси бўлганини ҳамда мамлакатнинг Босфор ва Дарданелла бўғозларидаги суверен ҳуқуқларини тиклаганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, Мармар денгизини Қора денгиз билан боғлаши кутилаётган ва Босфор бўғозига параллел тушадиган “Истанбул” канали туфайли мазкур конвенцияни қайта кўриб чиқиш мумкин эмас. Турк ҳукумати эса мазкур канални қуриш мамлакатга катта фойда келтиради деган фикрда, бироқ мухолифат бунга қарши чиқяпти.

Ҳукумат “Истанбул” каналининг барпо этилиши мамлакатнинг Монтрё конвенциясидан чиқишини англатмаслигини таъкидлаган. Маълумки, 1936 йилда қабул қилинган мазкур конвенция барча мамлакатларнинг савдо кемаларининг бўғозлардан эркин ўтишини таъминлайди. Бироқ ҳарбий кемаларнинг ўтиши учун баъзи чекловлар бор.

Истеъфодаги адмираллар ўз баёнотида Туркиянинг ҳозирги конституциясини сақлаб қолиш кераклигини ҳам таъкидлаган.

Прокуратура адмиралларнинг баёнотини Туркия жиноят кодексининг бузилиши деб топди ва уларни давлатнинг конституциявий тузуми ва хавфсизлигига путур етказувчи фитнада айблади. Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг айтишича, баёнотда ҳукуматни ағдаришга қаратилган ҳарбий фитна аломатлари мавжуд.

Total Views: 112 ,

Добавить комментарий

Трамп ва унинг тарафдорлари Соса-Соlа маҳсулотларига бойкот эълон қилишди

Трамп ва унинг тарафдорлари Соса-Соlа маҳсулотларига бойкот эълон қилишди АҚШнинг...

Закрыть