Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди

Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди

Туркияда янги турдаги COVID-19 коронавируси билан касалланиш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожага таяниб, Anadolu агентлиги хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, касалликка чалинган шахс — Европага борганида коронавирусни юқтириб олган Туркия фуқароси. «Беморнинг умумий аҳволи яхши. Унинг барча оила аъзолари ва у билан мулоқотда бўлганлар назорат остида», — дейди Кожа.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 113 минг кишидан ошиб кетган. Даволанишга муваффақ бўлганлар 63 578 кишини ташкил этмоқда. Хитойдан ташқарида касаллик қурбонлари энг кўп Италия (463), Эрон (237), Жанубий Корея (51), АҚШ (24) ва Францияда (19) қайд этилган. Коронавирусга чалиниб, ундан ҳалок бўлганлар сони 4299 нафарга етди.

Total Views: 302 ,

Добавить комментарий

Пентагон раҳбари коронавирус туфайли Ўзбекистонга ташрифини кейинга қолдирди

Пентагон раҳбари коронавирус туфайли Ўзбекистонга ташрифини кейинга қолдирди АҚШ мудофаа...

Закрыть