Туркия Марказий Осиёлик ИШИД аъзоларини депортация қилади

Туркия Марказий Осиёлик ИШИД аъзоларини депортация қилади

Туркия ИШИД ташкилотининг 959 нафар аъзосини депортация қилади, улар ҳозирда вақтинча сақлаш марказларидадир. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, депортация қилинадиган шахслар орасида 82 нафар ўзбекистонлик, 10 нафар қозоғистонлик, 23 нафар қирғизистонлик, 6 нафар туркманистонлик ва 99 нафар россиялик бор. 

Нашрнинг ёзишича, вақтинча сақлаш марказидаги 959 нафар шахснинг 147 нафари ёш болалардир. Болаларнинг аксарияти Суриядаги можаро вақтида ота-онасини йўқотгани айтилади.

Шунингдек, депортация қилинувчи хорижий фуқаролар орасида 17 германиялик, тўрт украиналик, уч нидерландиялик, икки франциялик, 29 нафар озарбойжонлик, 13 мисрлик, 11 афғонистонлик, тўққиз фаластинлик, олти покистонлик ҳамда бошқа давлатлардан фуқаролар бор.

Total Views: 161 ,

Добавить комментарий

Трамп Конгрессдаги импичмент бўйича муҳокамалар туфайли америкаликларга мурожаат қилди

Трамп Конгрессдаги импичмент бўйича муҳокамалар туфайли америкаликларга мурожаат қилди АҚШ...

Закрыть