Туркия йирик ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда

Туркия йирик ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда

Анқаранинг Суриядаги учинчи операцияси Туркия тарихидаги энг катта кўламлиси бўлиши мумкин. Аввалги операциялар – “Фрот қалқони” ва “Зайтун шохи”да анча камроқ кучлар жалб қилинганди.

Агар Туркия ўйлаган режасини амалга оширса, унда Сурия чегарасини одатдаги 4-8 минг турк ҳарбийси ўрнига, 80 минг ҳарбий кесиб ўтади, деб ёзмоқда Yeni Safak нашри.

Воқеалар ривожининг эҳтимолий сценарийларидан бири 500 кмлик чегара чизиғида армияни жойлаштириш ва кейинроқ унинг Сурия ҳудудига 10 кмга кириб бориши бўлади. Бу Анқара душманларининг қочишга йўлак яратишга уринишларининг олдини олади.

Биринчи босқичда жангарилардан 30 минг квадрат километр майдонни тозалаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда эса қўшинлар яна 10 км ичкарига кириб боради.

Total Views: 601 ,

Добавить комментарий

Суданда тартибсизликлар сабабли ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди

Суданда тартибсизликлар сабабли ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди Суданда...

Закрыть