Туркия Европа Иттифоқини муҳожирлар сони ортишидан огоҳлантирди

Туркия Европа Иттифоқини муҳожирлар сони ортишидан огоҳлантирди

Туркия Суриядаги буҳрон жадаллашгани сари Греция чегарасини кесиб ўтиб, Европа Иттифоқига кирмоқчи бўлган мигрантлар сони ортишидан огоҳлантирди.

‒ Бу ҳали бошланиши, ‒ деди Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу 7 мартда. ‒ Кейин нима бўлишини кўринг. Ҳали ҳеч нарса бўлгани йўқ. Греция бош вазири Кириакос Митсотакис чегарани қўриқлаб туриш учун имкониятимиз етмайди, демоқда.

Греция ҳукумати эса мамлакатга ҳеч кимнинг киришига рухсат бермаслигини айтди.

Сўйлу кунлар исиган сари Грецияга борувчи мигрантлар сони ортиши, Туркия эса кўпроқ кучларни Сурия билан чегарани назорат қилишга йўналтиришини айтди.

Сўйлуга кўра, 143 минг мигрант Туркиядан Грецияга ўтиб бўлган.

Лекин журналистлар ва экспертлар бу рақам бўрттириб кўрсатилган, деб ҳисобламоқда.

Total Views: 144 ,

Добавить комментарий

ОПЕК+ музокаралари муваффақиятсиз якунланди. Нефть 31 фоизга арзонлашиб кетди

ОПЕК+ музокаралари муваффақиятсиз якунланди. Нефть 31 фоизга арзонлашиб кетди Brent...

Закрыть