Туркия армияси Суриянинг яна бир шаҳрини эгаллади

Туркия армияси Суриянинг яна бир шаҳрини эгаллади

Туркия армияси Суриянинг шимолидаги Рас-ал-Айн шаҳрини жангсиз эгаллади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. Ушбу шаҳар учун жанглар Анқаранинг курд тузилмаларига қарши амалиётининг илк кунлариданоқ борган.  

Турк қўшинлари шаҳарни курд отрядлари тарк этгандан кейин эгаллай олди. Шаҳардан жануб томон 50 га яқин автотранспорт, жумладан тез ёрдам машиналари йўл олган, уларда яраланганлар ташилган. 

Курдлар шаҳардан Туркия билан иттифоқдош Сурия мухолифати отрядлари назоратидаги блокпостлар орқали чиқишган.

Шу билан параллел равишда курдлар назоратидаги ҳудудларга Сурия ҳукумат армияси ҳаракатланмоқда. Fars нашрининг хабар беришича, Башар Асад қўшинлари Ҳасака вилоятидаги Ялда қўрғонига етиб боришган. Аввал у ерда АҚШ базаси бўлган. 

SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, айни вақтда америкалик ҳарбийлар Ҳасакадаги яна бир базасини шошилинч эвакуация қилмоқда. У ерда ҳарбий самолётлар ва вертолётлар жойлашган бўлган. Таъкидланишича, америкаликлар базадаги барча иншоотларни ва учиш-қўниш йўлагини йўқ қилмоқдалар.

Total Views: 175 ,

Добавить комментарий

Тожикистонда КХШТнинг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади

Тожикистонда КХШТнинг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади 21 октябрда...

Закрыть