Туркия АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи

Туркия АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи

Анқара АҚШдан харид қилинадиган газ миқдорини оширмоқчи. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Нью-Йоркдаги Туркия-Америка ишбилармонлар кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Американинг суюлтирилган газини мамлакатга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр.

“Келгуси даврда АҚШдан имтиёзли шартларда сотиб оладиган газ миқдорини оширмоқчимиз. Бизда мавжуд замонавий, ривожланган инфратузилма туфайли биз ушбу суюлтирилган газни минтақа мамлакатларига етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, дейди у йиғилишдаги чиқишида.

Президентнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Туркиянинг иккинчи йирик газ етказиб берувчиси ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҳозирда Туркияга асосий газ Россия, Озарбайжон ва Эрондан етказиб берилмоқда.

Total Views: 70 ,

Добавить комментарий

Россиянинг кўплаб шаҳарларида сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Россиянинг кўплаб шаҳарларида сафарбарликка қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди Россиядаги...

Закрыть