Тўқаев ўз халқини отишга рухсат берди

Тўқаев ўз халқини отишга рухсат берди

7 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда давом этаётган намойишлар муносабати билан халққа яна бир бор мурожаат қилди.

Тўқаев армия ва ҳуқуқ-тартибот органларига Қозоғистондаги оммавий тартибсизликларда қатнашаётган «террорчилар»ни нишонга олган ҳолда ўқ узишга буйруқ берганини маълум қилди.

«Хориждагилар тинчлик музокаралари  ўтказишга чақиришмоқда. Қандай бемаънилик. Қотиллар ва жиноятчилар билан қандай музокаралар олиб бориш мумкин? Террорчиларни йўқ қилиш керак. Биз буни қиламиз ҳам.

Террорчилар ҳамон давлат мулклари ва хусусий мулкларга зиён етказишда давом этмоқда, фуқароларга қурол қўлламоқда. Ҳуқуқ-тартибот органларига ва армияга огоҳлантиришсиз нишонга олиб ўқ отишга буйруқ бердим», — деган Тўқаев республика телеканаллари эфиридаги чиқишида.

Тўқаев шунингдек, «жиноятчи ва қотиллар» билан тинч музокаралар ўтказиб бўлмаслигини таъкидлаган. «Биз тайёргарликдан ўтган, қуролланган бандитларга қарши турмоқдамиз. Айнан бандитлар ва террористларга қарши», — дея қайд этган у.

У Олмаотага 20 мингдан ортиқ бандитлар ҳужум қилганини, террорчиларнинг ҳаракатлари туфайли ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида юзлаб кишилар жабрлангани ёки ҳалок бўлганини айтиб ўтган.

«Жангарилар қуролларини ташламаган, улар жиноят қилишда ёки унга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Қозоғистон жангариларга қарши амалиётни охиригача етказиб қўяди. Таслим бўлмаганлар йўқ қилинади», деган мамлакат президенти.

Қозоғистон президенти КХШТ мамлакатлари етакчилари, хусусан Россия президенти Владимир Путинга кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирган.

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Бугунга қадар Бош вазир лавозимидан кетди, намойишчилар ҳукумат биноларига бостириб кирди ҳамда полиция ва аскарларни қуролсизлантиришга муваффақ бўлди.

Жанаўзендаги намойишдан олдин ҳукуматдаги коррупция, табиий ресурсларга бой мамлакатдаги оғир иқтисодий аҳвол ҳамда сайловлар эркин ва адолатли ўтказилмаслигидан умидсизланган қозоғистонликларнинг сабр косаси тўлиб бўлган эди.

Қозоғистон халқи авторитар ҳукуматнинг амалга ошмай қолган ваъдаларию ислоҳотлар ҳақидаги қуруқ гап-сўзларидан тўйганди.

2019 йил март ойида Қозоғистоннинг биринчи ва ўша пайтгача ягона президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди ва бошқарувни эски дўсти ва тарафдори Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди.

Тоқаев кўрган илк чоралардан бири пойтахт Остона номини Назарбоев шарафига Нур-Султон деб қайта номлаш бўлди. Шунингдек, Тоқаев Назарбоевнинг қизи Дариғани мамлакатдаги иккинчи энг юқори лавозим ҳисобланувчи сенат спикери лавозимига тайинлади.

Бу чоралар Назарбоевлар оиласининг узоқ ҳукмронлиги тугади, деб ўйлаган кўплаб қозоғистонликни ғазаблантирди. Айримлар пойтахт қайта номлангани ва Дариға юксак лавозимга тайинланганига қарши намойишга чиқди.

2019 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайлови арафасида ва сайлов ортидан яна норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тоқаев ўзгаришларни ваъда қилган бўлишига қарамай, Назарбоев янги тузилган Хавфсизлик Кенгаши котиби сифатида Қозоғистон сиёсатидаги асосий куч бўлиб қолди. Энг муҳими, Тоқаевнинг ислоҳотларни амалга ошириш уринишлари халқ кутгандан оз бўлди.

2021 йилнинг 10 январида бўлиб ўтган Қозоғистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар давомида яна норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Нодемократик сайловлардан мухолиф партиялар четлатилди, ҳукуматпараст партиялар эса ғолиб чиқди.

Бу орада аҳоли норозилигига сабаб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг бирортаси тўлиқ ечим топмади. Айрим ижтимоий имтиёзлар берилган бўлишига қарамай, халқ талаблари қондирилмади.

2021 йилда деярли барча маҳсулот ва хизматларнинг нархи кўтарилди, натижада Қозоғистонда 20 йилдан ортиқ вақт ичида кузатилмаган кўламда ишчилар норозилик намойишлари ва иш ташлашлар бўлиб ўтди.

Иш ташлаган ходимларнинг айрим талаблари қисман бажарилди, лекин улар қониқмадилар ва кўп ҳолатларда яна иш ташладилар.

Назарбоев ҳокимиятдан кетгач, Қозоғистонда янги давр бошланади, аҳоли сиёсатда каттароқ роль ўйнай бошлайди ва ҳаёт даражаси яхшиланади, деган умидлар пайдо бўлди. Аммо Тоқаев даврида бу умидларнинг бирортаси амалга ошмади, натижада ҳафсаласи пир бўлган аҳоли оммавий норозилик намойишларига чиқди.

Энергия ресурсларига бой бўлган Қозоғистонда кўпчилик ҳамон зўрға кун кечиради. Бу орада Назарбоевнинг оиласи ва дўстлари тўплаган улкан бойлик ва уларнинг дабдабали ҳаётлари ҳақида тобора кўпроқ хабар тарқалди.

Ҳозирги кунда давом этаётган норозилик намойишлари Қозоғистон учун мисли кўрилмаган ҳодиса бўлиб, улар аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончсизлигининг яққол ифодасидир.

Оммавий намойишлар олдида чорасиз қолган Тўқаев, вазиятни қўлга олиш учун “террорчилар” деган баҳонани ўртага ташлади. У бу билан намойишчиларни аёвсиз бостириш, уларни тап тортмай отиб ўлдириш ҳамда бу ишда унга ёрдам бериши учун мамлакатга Россия етовидаги КХШТ кучларини олиб кириш учун атайин уюштирилган иш эди. “Террорчилар”га қарши кураш баҳонасида четдан келган ҳарбийлар оддий халқни аёвсиз бостирди ва кўплаган инсонларни отиб ташлади. КХШТ кучларини мамлакатга жалб қилишдан яна бир мақсад Россия Ғарб давлатларини вазиятдан фойдаланиб қолишларини олдини олиш учун тезлик билан намойишларни бостириш учун эди. Бу билан у Қозоғистонда ҳам ўз нуфузига қарши содир бўладиган ҳар қандай уринишларни олдини олди.

Тўқаевнинг “террорчилар” ниқоби остида ўз халқини отишга буйруқ бериши эса, бу ҳиёнаткор ҳокимларнинг нақадар тубан, хоин, малай эканликларини яна бир бор намоён этди. Тўқаев Рус ҳукуматини манфаатини ҳимоя қилиш учун ўз халқини аёвсиз бостиришга руҳсат берди. Қозоқ халқининг эса ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишдан бошқа айблари йўқ эди.

Биз мусулмонлар учун бу ишлардан ибратланадиган муҳим жиҳати шуки, ҳаётимизда содир бўлаётган адолатсизлик, зулм ва қийинчиликлар, устимиздаги ҳокимларни алмаштиришлик билан ҳал бўлмайди. Буни биз Араб баҳори ва қўшни Қирғизистонда содир бўлган воқеаларда кўришимиз мумкин. Бу давлатларда ҳам халқ норозилиги билан ҳукуматлар янгиланган бўлсада лекин халқнинг ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш юз бермади. Билакс ҳаётимиз кундан кунга янада оғирлашяпти. Башаралар ўзгаряптию, лекин ҳаётимиз ўзгармаяпти.

Шунинг учун барча мусулмонларга мурожаат қилиб айтмоқчимизки, бизни устимизда татбиқ қилинаётган капитализм тузумини ҳаётимиздан улоқтириб ташлаб, ўрнига Яратувчимиз бизларга нозил қилган Ислом низомини татбиқ қилмагунимизча ҳаётимизда асло ўзгариш рўй бермайди. Чунки Ислом низоми биз инсонларни фаровон ҳаёт кечиришимиз, ҳам бу дунёда ҳам охиратда хотиржам бўлишимиз учун Аллоҳ тарафидан нозил қилинган. Шунинг учун биз устимиздаги малай қиёфаларни қанчалик кўп алмаштирмайлик, тузумни алмаштирмагунимизча ҳаётимизда ўзгариш юз бермайди. Эй мусулмонлар келинг Исломни ҳаётимизда низом шаклида табиқ қилиш учун ҳаракат қилайлик. Бу билан Аллоҳ ва Росулининг розилигига ҳамда барча инсониятни бахт-саодатга эришишлигига сабабчи бўламиз инша Аллоҳ.

Total Views: 72 ,

Добавить комментарий

Қозоғистон борасида АҚШ ва Россия ўртасида даҳанаки жанг авжига чиқди

Қозоғистон борасида АҚШ ва Россия ўртасида даҳанаки жанг авжига чиқди...

Закрыть