Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловида ғалаба қозонди

Тўқаев Қозоғистон президентлиги сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда 9 июнь куни ўтказилган муддатидан аввалги президентлик сайловида ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, унга сайловчиларнинг 70,76 фоизи (6,5 миллиондан ортиқ киши) овоз берган.

Сайловдаги давомат 77,4 фоизни ташкил этган.

Экзит-пол маълумотларига кўра, Тўқаевнинг энг яқин таъқибчиси — «Улт тагдири» миллий-ватанпарварлик ҳаракати («Миллат тақдири») раҳбари Амиржан Косанов бўлди — у 15,39 фоиз овоз олган.

Якшанба куни Қозоғистонда ҳисоб бўйича олтинчи президентлик сайлови бўлиб ўтди. Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган ва 20 март куни президентлик ваколатини топширган Нурсултон Назарбоев илк бор сайловда номзодини илгари сурмади. Унинг партияси — «Нур Отан» президентлик учун Тўқаев номзодини кўрсатди.

Total Views: 400 ,

Добавить комментарий

Си Цзиньпин Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради

Си Цзиньпин Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради Хитой Халқ Республикаси...

Закрыть