ЦАХАЛ Ғазо секторида янги ер усти операцияси бошланганини эълон қилди

ЦАХАЛ Ғазо секторида янги ер усти операцияси бошланганини эълон қилди

«Исроил» Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо сектори марказий ва жанубий қисмларида «аниқ мақсадли ер усти ҳаракатлари»ни бошлаганини маълум қилди.

Ер усти ҳаракатлари доирасида «Исроил»лик ҳарбийлар Ғазо секторидаги Нецарим коридори марказигача бўлган назоратини кенгайтирди. Ушбу коридор «Исроил»нинг жанубидаги Беэри ҳудудидан то денгиз соҳилигача бориб, анклавнинг шимолий қисмини жанубидан ажратиб туради.

ЦАХАЛ операциясининг мақсади хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш ва Ғазо сектори шимоли ҳамда жануби ўртасида қисман буфер яратишдан иборат. 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ҳужумининг ортидан Ғазо секторида бошланган ер усти операциясида фаол иштирок этган «Голани» бригадаси Жанубий қўмондонлик ҳудудига жойлаштирилади ва Ғазо секторидаги операцияларга тайёр ҳолатда қолади.

Январь ўрталарида «Исроил» ва ҲАМАС вақтинчалик сулҳга эришган эди — унинг доирасида 33 нафар гаровдаги «Исроил»лик қарийб 2 минг фаластинлик маҳбус эвазига озод этилди. «Исроил» ҳарбийларининг Нецарим коридоридан олиб чиқиб кетилиши келишув шартларидан бири эди. Сулҳнинг 42 кун давом этган биринчи босқичи 1 март куни якунланди. Шундан кейин уни узайтириш бўйича келишувга эришилмади. ҲАМАС қўлида ҳозирда 59 нафар «Исроил»лик гаровда қолмоқда. «Исроил» Мудофаа армияси маълумотларига кўра, уларнинг камида 35 нафари вафот этган. 18 мартга ўтар кечаси «Исроил» Ғазо секторида икки ойлик сулҳдан кейин жанговар ҳаракатларни қайта бошлади.

Total Views: 36 ,

Добавить комментарий

Трамп АҚШнинг Европадаги НАТО кучлари қўмондонлигидан воз кечиши мумкин

Трамп АҚШнинг Европадаги НАТО кучлари қўмондонлигидан воз кечиши мумкин АҚШ...

Закрыть