Трамп: Суриядаги нефтни АҚШ ўзи хоҳлаганидек тасарруф қилади

Трамп: Суриядаги нефтни АҚШ ўзи хоҳлаганидек тасарруф қилади

АҚШ ИШИД гуруҳини енгиш учун Суриядаги нефт конлари устидан назорат ўрнатди ва эндиликда бу нефтни ўзи хоҳлаганидек тасарруф қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувидан сўнг айтди.

"ИШИД нефт устидан назоратни сақлашга уринганди: энди эса биз тўлиқ назорат қилмоқдамиз. Очиғини айтганда, биз кўплаб турли инсонларнинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланмоқдамиз. Бу ҳудудда ҳарбийларимиз нефтни қўриқлаш учунгина қолган. Нефт бизда ва биз уни истаганимиздек тасарруф этишимиз мумкин", — деди Трамп.

Аввалроқ АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги Румейлан туманидаги нефт конлари яқинига жанговар техникасини жойлаштирганди.

Total Views: 111 ,

Добавить комментарий