Трамп шатдаунга чек қўйиш учун демократларни Вашингтонга чақирди

Трамп шатдаунга чек қўйиш учун демократларни Вашингтонга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп федерал муассасалар ишининг тўхтаб қолиши – шатдаунни гуманитар инқироз деб атади ва демократларни дам олиш кунлари бўлишига қарамасдан Вашингтонга қайтишга ҳамда ўз ишларини бажаришга чақирди.

"Демократлар Вашингтонга қайтишлари ва шатдаунга чек қўйиш учун иш бошлашлари ҳамда жанубий чегарадаги гуманитар инқирозни тўхтатишлари лозим. Сизларни Оқ уйда кутаман!", деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, "демократлар шатдаун муаммосини 15 дақиқа ичида ҳал қилишлари мумкин эди".

"Демократ сенатор ёки конгрессменингизга қўнғироқ қилинг. Уларга шундай қилишлари кераклигини айтинг! Гуманитар инқироз", деб қўшиб қўйди АҚШ президенти.

Шатдаун 12 январда давомийлиги бўйича тарихий рекорд ўрнатган бўлса-да, унинг охири кўринмаяпти. Трамп чегара хавфсизлиги ва Мексика билан чегарада девор қурилишига 5,6 млрд доллар ажратилишини сўрашда давом этмоқда ва бу талаб қондирилмагунча бюджетни имзолашдан бош тортмоқда. Конгресснинг қуйи палатасида назоратни қўлга олган демократлар эса девор ҳақида эшитишни ҳам исташмаяпти ва юзага келган инқирозни “сунъий” деб аташмоқда.

Бунгача энг узоқ давом этган шатдаун 1995 йил декабрь-1996 йил январида қайд этилган ва 21 кун давом этган. Жорий шатдаун 2018 йил 22 декабрда бошланганди ва 22 кундан бери давом этмоқда.

Total Views: 423 ,

Добавить комментарий

АҚШ Сурияга бортида вертолётлар ва авиатехника бўлган десант кема жўнатди

АҚШ Сурияга бортида вертолётлар ва авиатехника бўлган десант кема жўнатди...

Закрыть