Трамп «шатдаун» вақтинча тўхтатилганини эълон қилди

Трамп "шатдаун" вақтинча тўхтатилганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресс томонидан қабул қилинган, қатор идораларнинг 15 февралгача вақтинчалик бюджетини имзолади.

Хабарларга кўра, келгуси уч ҳафта давомида узоқ муддатли бюджет бўйича музокаралар бўлиб ўтади.

Аввалроқ, АҚШ Сенати шатдаунни 35 кунлик муддатга тўхтатиб қўйиш учун мўлжалланган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Қонун лойиҳаси бугунги кунда бюджетсиз қолган вазирлик ва идораларни молиялаштиришга мўлжалланган. Шатдаун 34 кун давом этди.

Шунингдек Трамп Мексика билан чегарада девор қуришни уч ҳафта ичида бошлаш ниятида. Бу ҳақда твиттердаги саҳифасида Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.

«21 кундан сўнг президент девор қуришни бошлайди. Бу демократлар билан ёки уларсиз рўй беради», — дея ёзган у.

Total Views: 326 ,

Добавить комментарий

Хитой “сирли ва энг мукаммал” баллистик ракетасини намойиш қилади

Хитой “сирли ва энг мукаммал” баллистик ракетасини намойиш қилади Хитойнинг...

Закрыть