Трамп Саудия Арабистони пулларидан воз кечмоқчи эмас

Трамп Саудия Арабистони пулларидан воз кечмоқчи эмас

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони Қўшма Штатлардан қурол сотиб олишни тўхтатишини истамайди. Америка етакчисининг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.

Аввалроқ, америкалик сенатор Рэнд Пол АҚШдан Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни тўхтатишга эришмоқчи эканлигини маълум қилганди. У Саудия Арабистонининг Туркиядаги консулхонасида саудиялик мухолиф журналист ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар фонида шундай баёнот берди.

«Улар (саудияликлар) АҚШнинг ҳарбий қурол-аслаҳаларига 110 миллиард доллар сарфлашмоқда, бу эса бизнинг мамлакатимиз учун иш ўринлари яратяпти», — деди Трамп.

Унинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари бундан буён 110 миллиард доллар олмаслиги ҳақидаги ғоя унга «ёқмаяпти». Шунингдек, Трампнинг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар ўз қуролларини Саудия томонига сотишни тўхтатса, унда улар «бу пулларни олишади» ва Россия ёки Хитойда «сарфлашади».

Total Views: 700 ,

Добавить комментарий

Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон...

Закрыть