Трамп: Россиядан КХДРга жуда кўп маҳсулотлар етказиб берилмоқда

Трамп: Россиядан КХДРга жуда кўп маҳсулотлар етказиб берилмоқда

АҚШ президенти сўзларига кўра, Вашингтоннинг Шимолий Корея билан савдо алоқаларини бас қилиш ҳақидаги даъватларига қарамай, Россия КХДРга ўта кўп маҳсулотлар юбормоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Штатлар губернаторлари билан учрашувда нутқ сўзлаётиб, Трамп Хитой унинг маъмуриятидан сигналлар олгач, Шимолий Кореяга нисбатан кўп нарсаларни ўзгартирганини айтди. «Аммо мавжуд санкцияларга қарамай, КХДРга Россия орқали жуда кўп товарлар етиб боряпти», — деди АҚШ раҳбари.

Шунингдек, Трамп КХДРнинг ядро дастури туфайли АҚШ унга босим ўтказишда давом этишини айтди. Шу билан бирга, Америка президенти Вашингтон Пхеньян билан музокараларга тайёрлигини, бироқ «маълум шартларга риоя қилиниши» зарурлигини таъкидлади.

КХДРга Россия ҳар чоракда 40 минг тонна нефть етказиб беради. Шунингдек, Пхеньян Москвадан озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик хом ашёлари, ёғоч ва целлюлоза-қоғоз буюмларини қабул қилиб олади. Ушбу етказмалар санкцияларга зид эмас.

Total Views: 1143 ,

Добавить комментарий

Стивен Мнучин: Россияга қарши янги санкциялар 30 кун ичида киритилади

Стивен Мнучин: Россияга қарши янги санкциялар 30 кун ичида киритилади...

Закрыть