Трамп маслаҳатчиси: Украина учун энди Қрим йўқ

Трамп маслаҳатчиси: Украина учун энди Қрим йўқ

Республикачи Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси Брайан Ланзанинг айтишича, Оқ уйнинг янги маъмурияти бор эътиборини Украинада тинчликка эришишга қаратади.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг мақсади бой берилган ҳудудларни қайтаришдан иборат эмас.

“Агар президент Зеленский музокаралар столига ўтириб, Қрим бўлсагина тинчликка эришиш мумкинлигини айтса, у бизга ўзининг жиддий эмаслигини кўрсатади. Қрим энди йўқ”, деди Ланза BBC билан суҳбатда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, АҚШнинг устувор йўналишларига “тинчлик ва қотилликни тўхтатиш” киради. У “адолатли суҳбатни бошлаш” ва Украина тинчликнинг ҳақиқий ютуғи сифатида нималарни кўриши ҳақида саволга жавоб бериш зарурлигига ишора қилган.

Брайан Ланза 2016 йилдан бери Дональд Трампнинг сайловолди кампанияларида иштирок этиб келади. 5 ноябрь куни Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди ва январь ойида ўз лавозимига киришиши кутилмоқда.

Total Views: 28 ,

Добавить комментарий

Россия Курск вилояти озод этилгач Украина билан музокара бошлаши мумкин

Россия Курск вилояти озод этилгач Украина билан музокара бошлаши мумкин...

Закрыть