Трамп маъмуриятининг Эронга нисбатан стратегияси ва ядровий шартнома

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Трамп маъмуриятининг Эронга нисбатан стратегияси ва ядровий шартнома

Ҳасан Ҳамадон қаламига мансуб

2017 йил 13 октябр жума куни АҚШ раҳбари Дональд Трамп ўз нутқида Эроннинг ядровий шартномага риоя қилишига ишонмаслигини, қачон бўлмасин, бу шартномани бекор қилиши мумкинлигини маълум қилган эди. У Эронни шартнома маънавиятини ҳурмат қилмаганликда ва ядровий қуролга эга бўлиш ҳаракатини давом эттираётганликда айблади. Трамп «шартномадаги мавжуд бир нечта жуда заиф пунктлар»ни ҳал этиш учун конгресс ўйинига старт берди.

Бу Эронга қайта санкциялар қўллаш ёки қўлламаслик қарори, энди, Трампнинг эмас, конгресснинг қўлида бўлишини англатмоқда. Трамп бундай дея таҳдид қилди: «Лекин  конгресс ва иттифоқчиларимиз билан ишлашимиз жараёнида бирорта ечимга келолмасак, у ҳолда, шартнома тамом бўлади, уни тинмай ўрганишга тўғри келади. Мен президент сифатида истаган вақт ҳамкорлигимизни бекор қилишим мумкин».

Миллатга мурожаат нутқидаги асосий матнлар:

«Бу радикал режим, бутун дунёда ўлим, вайронагарчилик ва беқарорлик олиб келди, булар бизга АҚШнинг Теҳрондаги АҚШ элчихонаси ҳодисасини ҳам, 1983 ва 1984 йилларда Эроннинг Ливандаги Ҳизбини ҳам, 1983 йилги Эроннинг қўллаб-қувватловида содир этилган портлашда Байрутдаги ўз казармаларида хизмат қилаётган 241 нафар америкаликнинг ҳалок бўлишини ҳам эслатиб турибди.

1996 йилда Саудиядаги америкалик аскарлар хизмат қилаётган ерларда Эрон Ҳизби яна портлатиш амалиётларига раҳбарлик қилди ва унда 19 нафар америкалик шафқатсизларча ўлдирилди».

Миллатга мурожаат нутқидаги асосий матнлар Эроннинг Ироқ, Саудия ва Афғонистондаги роли, экстремистик ва террор ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши, қурол-яроқ ва ракеталарни ривожлантириши, ҳатто ўз фуқароларини репрессия қилиши… буларнинг бари мурожаат матнида келди. Яхшиси, шартнома матнидаги муҳим бандларни ҳам келтирганимиз маъқул:

  • «Эрон янги центрифугаларни ўрнатишни ҳамда амалда ўрнатган, аммо ҳали уранни бойитишда ишлатмаган минглабини ишлатишни бас қилади;
  • Эроннинг ядровий ёнилғи захираларини олти ой ичида ҳозирги даражасидан кўпайтиришига рухсат берилмайди, яъни Эронга икки вариант берилади: ё уранни бойитишни тўхтатади ёки ядровий ёнилғиларни металлга айлантиради;
  • Эрон «уранни 20 %га бойитиш», деган нарсаларнинг барчасини ишлаб чиқишни тўхтатишга рози бўлади. Ваҳоланки, бу турдаги ёнилғи, осонгина юқори даражада бойитилган уранга айлантириш мумкин бўлган ва ядровий бомба ясашда ишлатилган ёнилғидир.
  • Эрон 20 %ли ядровий ёнилғи захирасини металлга айлантириши керак ёхуд унинг тозаланишига чек қўйиш учун табиий уранга аралаштириб юбориш лозим. Маълумки, Эроннинг ядровий ёнилғи захираси 450 фунтдан озроқни ташкил қилади;
  • Эрон «Арак» иншоотида ядровий ёнилғи стерженларни ва бошқа таркибларни қуришни тўхтатади;
  • Эрон ўз ядровий иншоотларини халқаро тафтишчиларга чекланмаган равишда кузатишларига ва у ерларга ҳар куни боришларига, кузатув камералари орқали олинган лавҳалардан фойдаланишларига рухсат беради;
  • Эрон бу шартномага имзо чекилгандан бошлаб олти ой ичида 7 миллиард доллар қийматида иқтисодий имтиёзлар олади».

Ушбу бандларни кўрган инсон, Эрон учун булар ғоят таҳқирловчи, хорловчи бандлар эканига, улар Эронни хоинга, ён берувчига айлантиришига, Ғарб билан яҳудийлар манфаатига хизмат қилишига аниқ гувоҳ бўлади.

Бироқ Американи ядровий шартномага нима ундаган эди ва ҳозирга келиб, Трамп маъмуриятини бу шартнома бандларига ўзгартиш киритишни талаб қилишга ёки уни бекор қилиш билан таҳдид қилишга нима ундамоқда?

Бунга жавоб шуки, араб баҳори қўзғолонлари табиий равишда кўтарилиб, Ғарб учун мутлақо кутилмаган вазиятни юзага келтирди ва аҳволни мураккаблаштириб юборди… Шундоқ ҳам боши берк кўчада қолган бутун Ғарбни, хусусан, АҚШни минтақада янада мураккаб аҳволга солиб қўйди. Ўша пайтда Америка қўлида ўйинга ташловчи кузир карталар унчалик кўп эмас эди, қолаверса, у ҳам Ироқ билан Афғонистон кризиси ботқоғига, ҳам молиявий ва иқтисодий кризис ботқоғига ботиб турган эди. Дунёдаги энг нозик нуқталарда регионал кучлар вазияти мураккаблашаётган эди… Ғарб ва АҚШ учун Шом қўзғолонининг энг хавфли жиҳати, Ислом шиори, байроғи ва Халифалик талаби бўлди. Улар Халифаликнинг қанчалар буюклигини, қудратини ва Умматнинг унга бўлган интилишини жуда яхши билишади. Ахир, Уммат ва унинг мана шундай лойиҳаси қаршисида ким ҳам тура олади, ваҳоланки, Америка сиёсий ва молиявий кризисда бўлса, минтақадаги асосий куч эгаси Миср заифлашган бўлса, ҳатто араб баҳори уни ҳам банд қилиб қўйган бўлса… Эрдоганнинг ҳукмронлиги ҳам заиф, қудрати ва ҳаракати нафақат хорижий, балки ички жиҳатдан ҳам чекланган бўлса. Ҳатто унга реал рақиблик қилаётган кучлар бор бўлса ҳамда Америкага қарши давлатлар мавжуд бўлиб, улар минтақада у билан бирга ҳаракат қилмай, ишларини бузаётган бўлса, масалан, Абдуллоҳ оли Сауд қудратдалиги пайтдаги Ҳижоз юртлари ва барча Форс Кўрфази давлатлари каби.

Демак, Американинг сиёсий, ҳарбий, молиявий жиҳатдан боши берк кўчада қолгани, унга қўғирчоқ давлатларнинг заифлиги камлик қилганидек, хато ишларига бошқа давлатлар томонидан ҳам халақит берилаётгани… каби мураккаб вазият мавжуд эди. Аммо минтақада Умматнинг ақидавий лойиҳасига душманлик қилувчи Эрондан бошқа давлат йўқ. Илгари ҳам у АҚШга Ироқ ва Афғонистонда ишлаб берган, жуда катта хиёнат ролини бажарган. Агар Эрон бўлмаганда эди, бугун Америка ботқоққа томоғигача бутунлай ботиб бўлган бўларди, худди илгари ҳам бўлгани каби. Зеро, собиқ Эрон президенти Рафсанжонийнинг ўзи буни эътироф этган. Ўша пайтда Эрон халқаро жиҳатдан кишанланган эди… ёмон давлатлар қаторига киритилиб, оламдан узиб яккалаб қўйилган эди. Америка ва Ғарб қонунлари Эрон билан муомала қилиш ёки унга инвестициялар киритишни тақиқлаган эди. Бу чеклов ва кишанлар Эроннинг эркин ҳаракат қилишига ҳамда АҚШ учун у ерга молия ётқизишига ва Эрон унга зарурий ролни ўйнаб беришига тўсқинлик қилаётган эди. Ўша пайтда Америка қўлида ундан бошқа давлат йўқ эди. Шу боис Эронни кишанлардан озод қилиб, эркин ҳаракат қилишига қўйиб бериш, унга жорий этилган чекловларни бекор қилиш Америка учун жуда зарур эди. Шу боис Обама маъмуриятининг – бирор стратегик сиёсатдан келиб чиқиб эмас, балки партиявий мотивлар асосида қарши чиқаётган Республикачилар қаршилигига ҳам қарамасдан – Эрон билан шартнома имзолаш лозимлигини нега бунчалик қаттиқ таъкидлаганини тушунишимиз мумкин. Обама маъмурияти минтақадаги яҳудийлар давлати қаршилигига ҳам, Нетаньяху позициясига ҳам қарамади. Чунки Америка Эрон ролига жуда муҳтож эди. Эронга нисбатан бундай қилиш Америка учун паст кетиш бўлса-да, бироқ у хусусан, Эрондан иқтисодий, молиявий чекловларни олиб ташлашига тўғри келди. У ўйнайдиган ролга маблағ ажратишга мажбур бўлди. Чунки бу роль катта салоҳиятлар талаб қилувчи роль эди. Эрон билан айни шартнома шунинг учун керак эди. Ҳатто бу шартнома ўша пайтда АҚШни минтақадаги манфаатларини қутқариш ва Умматга ҳам, Америка режаларига халақит бераётган барча кучларга ҳам қарши туриш учун керак эди. Бу роль фақат Эронга чекланди, чунки – агар ундан айни чекловлар олиб ташланса – бу ролни бажаришга фақат у қодир эди.

Шунинг учун Обама бу ядровий шартномани ўзининг даврида энг катта ишларимдан бири, деб билди. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди.

Бироқ нима учун иш ўзгариб кетди?

Гап шундаки, минтақада сезиларли даражада ўзгаришлар юз берди, араб баҳори ёмон оқибатлар келтириб чиқарди ва АҚШ қўлида кузир карталар кўпайди. Масалан, Эрдоган энди кучайди, унинг кучайиши инқилобга уриниш ва ўзига қарши кимсаларни йўқ қилиш чоралари ортидан бўлди, Салмон келгандан сўнг Саудия Америка қучоғига ўтди, Миср ҳам маълум даражада тузалиб, эски вазифасига қайта бошлади. Шубҳасиз, минтақадаги бу кучлар ўзларига топширилган вазифаларни адо этишлари учун ўз халқлари олдида қудратли реал ролни бажаришлари керак бўлди. Хусусан, Шом қўзғолонида Эрон қудрати заифлик қилди ва Америка Россия картасини ўйинга киритишга мажбур бўлди. Эроннинг бу қўзғолонга қарши ўзидаги мавжуд имкониятларни, энергиясини, қуролларини ва мазҳабпараст жангариларини ишга солиб, ер юзининг ҳамма шайтонларини сафарбар қилса ҳам, буларнинг барчаси Шом қўзғолонига бас келолмади. Бунинг устига, Эроннинг ифлос роли ҳаммага маълум, Уммат бундай ролни ҳақир санайди, хоссатан, Ироқ, Афғонистон ва Шомдаги ролини. Аммо бунинг маъноси, бошқа давлатлар кучайиб, малайлар кўпайганидан сўнг энди Эрон роли керак эмас, деганни англатмайди. Йўқ, Эрон роли АҚШ учун стратегия ҳисобланади. Бироқ вазият-шароит ўзгарди, унинг ўзгаргани Американи ядровий шартномани қайта кўриб чиқишга ундади. Америка шартноманинг ҳажмини катталаштиришни, белгилашни ҳамда Эронга ҳам, Туркия, Миср, Саудияга ҳам алоҳида вазифалар топшириш учун шундай қилишни истади, бу давлатларни намойиш қилиб, минтақада Америка топширган ролларни адо этишаётганини кўрсатмоқчи бўлди. У Туркия ўзининг «заҳриқотил найза» ролини, Саудия ўзининг нопок маблағ билан таъминловчи ролини, Миср ўзининг сиёсий ролини кучларининг борича бажаришларини хоҳлади. Бу ўзгариш эса, шартнома бандларини қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Зотан, масала фақат Трамп маъмуриятигагина хос эмас. Чунки Америка битта шахс эмас, балки муассасалар ҳукмронлик қилувчи давлат. Шахс шу давлатнинг сиёсий борлиғига қараб ўзгаради. Фаразан ҳозир Трамп ўрнида Обама бўлганда, у ҳам шундай қилган бўларди.

Ядровий шартнома бандларини қайта кўриб чиқишдаги асосий сабаблар мана шулар. Бундан ташқари, қўшимча сабаблар ҳам борки, улар ҳам Трампнинг ҳокимиятдаги роли билан мувофиқлашмоқда. Бу роль, Эронни олабўжи-шайтон қилиб тасвирлаш, у билан муносабатларни бузилаётган қилиб кўрсатиш ва у ҳақда Трамп айтган гапларни айтиш ролидир. Мақсад, Форс Кўрфази давлатларини чўчитиш ва шу орқали уларнинг Америкадан ҳимоя талаб қилишга, у билан ҳарбий савдо шартномалари имзолаб, қурол-аслаҳалар сотиб олишга ундашдир.

Американинг бу янги назарияси, Трамп давридаги назария бўлиб, у бутун дунё бўйнига, Америкага уларни ҳимоя қилаётгани муқобилида, мажбурият юклашдан иборат. Дарҳақиқат, Трамп дунё давлатларидан – биз сизларни хавф-хатардан ҳимоя қилаётганимиз учун бизга ўлпон тўлашинглар шарт, дея юзсизлик билан очиқ айтди. Унинг талаби Япония, Корея ва Евроатлантика давлатларини ўз ичига олди, бой-бадавлат Форс Кўрфази давлатлари ҳам бундан мустасно қолмади. Аксинча, энг осон ов ўшалар бўлди. Бу иш, айни Кўрфаз давлатларини ҳимоя қилаётгани учун АҚШга йирик ўлпонлар тўлашлари ва осмонўпар рақамларни ташкил қилувчи қийматда ундан қурол-аслаҳа сотиб олишлари учун Эронни уларнинг кўзига хавфли шайтон қилиб кўрсатишни талаб қилмоқда.

Хотима ўрнида шуни айтмоқчимизки, Американинг Эронга нисбатан сиёсати, Трампнинг Твиттердаги минғир-минғир гапларидан ҳам, оташин баёнотлардан ҳам, жарангдор мурожаатлардан ҳам олинмайди. Йўқ, у Америка бажараётган ишларнинг амалдаги сиёсатидан олинади ва бу сиёсатда ҳар иккала томоннинг (АҚШ-Эроннинг) адаштириш, ёлғон гапириш, оташин маърузалар ва қуруқ таҳдидлари кетмайди, бу нарсалардан у йироқ сиёсат бўлади. Чунки бу икки давлат ўртасидаги муносабат, том маънода, стратегиядир. Бу ҳозир-яқинда туғилган муносабат эмас, балки у Америка уюштирган Эрон инқилобидан бери давом этиб келмоқда. Америка Эронга яҳудийлар давлатидан ҳам кўпроқ муҳтож, ҳатто яҳудийлар давлатини унинг учун ортиқча юк, дейиш мумкин. Аммо Эрон ва Эрон роли, Эрон даражаси, буларни Америка қадимдан яхши тушунади, у минтақадаги халқаро курашда биринчи ўриндаги давлатдир. Чунки Эрон реал стратегик манфаатдир. Бироқ унинг гоҳ кенгайтирилиб, гоҳ торайтирилиб, гоҳ заифлаштирилиб турилуви ролига келсак, бу сиёсий шароитга, давлатлараро позиция ва имкониятларга боғлиқ нарса, стратегиядаги ўзгариш билан боғлиқ эмас.

Роя газетасидан олинди

Total Views: 1174 ,

Добавить комментарий

Дунё мусулмонларини ҳимоя қилишга ким жавобгар?!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ Роя газетаси: Дунё мусулмонларини ҳимоя қилишга...

Закрыть