Трамп Ким Чен Ин билан бўлган биринчи учрашув “ажойиб” ўтганини айтди

Трамп Ким Чен Ин билан бўлган биринчи учрашув “ажойиб” ўтганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзаро саммитнинг иккинчи кунини бошлашди, айни вақтда улар бирга-бир музокаралар ўтказишмоқда. 

Аввалроқ Оқ уйда кейин кенгайтирилган таркибда учрашув бўлиб ўтиши, сўнгра икки етакчи ланч ўтказиши маълум қилинган. Маҳаллий вақт билан соат 14.05да Трампнинг жадвалида Ким Чен Ин билан келишув имзолаш маросимида иштирок этиш белгиланган. Сингапурдаги каби қўшма баёнот ёки декларация имзоланиши мумкин. 

28 февралда музокараларга умумий ҳисобда 5 соатдан кўпроқ вақт ажратилади. Трамп Ханойдан кетишдан олдин матбуот-анжуман ўтказади. 

Трамп ва Ким Чен Ин 27 февралда умумий ҳисобда 2,5 соат давом этган музокаралар ўтказишди. Трамп учрашувда Шимолий Кореяда улкан ва чексиз иқтисодиёт салоҳият борлигини ва АҚШ уни рўёбга чиқаришда ёрдам беришини айтган. Ким Чен Ин ўз навбатида улар биргаликда барча одамлар кутаётган ажойиб натижаларга эришишларига ишонч билдирган. Трамп учрашув натижаларига кўра у “ажойиб” ўтганини таъкидлаб ўтган.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашувда ядросизланишни амалга оширишга тайёр эканини яна бир маротаба тасдиқлади.

Бу ҳақда «Рёнхап» маълумот тарқатди.

«Агар мен буни хоҳламаганимда, бу ерга келмаган ҳам бўлардим», — деди у, америкалик журналистнинг тегишли саволига жавоб қайтариб.

Бундан ташқари, КХДР етакчиси Ким Чен Ин, АҚШнинг Пхеньяндаги мувофиқлаштирув бюросини очиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу қадам «маъқулланиши» тўғрисида айтиб ўтди.

Total Views: 397 ,

Добавить комментарий

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазият кескинлашди

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги вазият кескинлашди 27 февраль куни Покистон...

Закрыть