Трамп: Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик

Трамп: Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик

АҚШ президенти Дональд Трамп қўшни Эронни кузатиш ва босим ўтказиш учун Ироқда Америка қўшинларини сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка етакчиси CBS Newsга интервьюсида маълум қилди.

«Мен Эронни кузатишни хоҳлайман», — деди Трамп 3 февраль кунги эфирда.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, қўшинлар Эронни шу тариқа кузатиши мумкин, агар «муаммолар ёки кимдир ядровий қурол яратмоқчи бўлса», Вашингтон бу ҳақда биринчи бўлиб билади.

«Ироқда биз ажойиб ва қиммат ҳарбий базани қурдик. У тинч бўлмаган Яқин Шарқнинг турли қисмларини кузатиб бориш учун мукаммал жойлашувга эга», — деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, базани сақлаб қолишни истаётганига сабаблардан бири — «Эронни бироз кузатиб туриш, чунки Эрон — бу ҳақиқий муаммо».

Бироқ, Трамп Ироқда АҚШ қўшинларининг бўлиши хато эканини тан олган.

Total Views: 421 ,

Добавить комментарий

“Исроил” Ғазо сектори чегарасида 65 кмлик девор қуряпти

“Исроил” Ғазо сектори чегарасида 65 кмлик девор қуряпти “Исроил” мудофаа...

Закрыть