Трамп: Қирғизистон демократик қадриятларнинг Марказий Осиёдаги лидеридир

Трамп: Қирғизистон демократик қадриятларнинг Марказий Осиёдаги лидеридир

АҚШ президенти Дональд Трамп: “Вашингтон Қирғизистонни демократик қадриятларнинг Марказий Осиёдаги лидери сифатида қабул қилади”, — деб билдирди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг 10 апрелда маълум қилишича, Трамп бу ҳақда Қирғизистоннинг АҚШга янги тайинланган элчиси Бўлўт Ўтунбаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олиш пайтида гапирган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб тарқатилган хабарда таъкидланишича, Трамп АҚШ Қирғизистон билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини айтган.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 2015 йилда кескин совиб кетган ва Қирғизистон АҚШ билан 1993 йилда имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномасини бир томонлама бекор қилган эди.

Бунга 2015 йили АҚШ Давлат департаментининг “Инсон ҳуқуқлари фаоли” мукофоти Ўш воқеаларида айбланиб умрбод қамалган этник ўзбек Азимжон Асқаровга топширилгани сабаб бўлган.

Total Views: 250 ,

Добавить комментарий

Судан армияси мамлакатда ҳарбий тўнтаришни амалга оширди

Судан армияси мамлакатда ҳарбий тўнтаришни амалга оширди Судан президенти Умар...

Закрыть