Трамп G20 саммитидан сўнг Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмоқчи

Трамп G20 саммитидан сўнг Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмоқчи

АҚШнинг Хитой маҳсулотларига янги божлар киритиш бўйича қарори G20 саммитидан сўнг қабул қилинади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Франция етакчиси Эммануэл Макрон билан учрашуви арафасида маълум қилди.

"Хитой учун бож киритиш бўйича қарорни G20дан сўнг қабул қиламан. Қайси йўналишда бўлмасин, қарорни G20дан кейин қабул қиламан. Кўрамиз, бу нима бераркин", — деди Трамп.

1 июнь куни Хитой ҳукумати АҚШнинг умумий қиймати 60 млрд долларлик 5 мингдан  кўпроқ турдаги товарларига жавоб импорт бож тўловларини киритди.  

Маълум қилинишича, АҚШнинг 2493 турдаги товарига бож тўловлари 25 фоизгача, 1078 турдаги товарига 20 фоизгача оширилган. Шунингдек, бож тўлови 947 турдаги товарга 10 фоизгача, 595 турдаги товарга 5 фоизгача оширилган. 

Хитойнинг бундай чора кўришига АҚШ томонидан Хитойнинг 200 млрд долларлик товарига бож тўловининг 10 фоиздан 25 фоизгача оширилиши сабаб бўлди.

Аввалроқ Хитой ва АҚШ бир неча ой давомида савдо баҳсларини тартибга солиш бўйича музокаралар олиб борганди. Бу музокараларнинг охирги 10-раунди 9-10 май кунлари Вашингтонда бўлиб ўтган, бироқ шундан кейин улар боши берк кўчага кириб қолган.

Total Views: 458 ,

Добавить комментарий

Суданда яна нотинчлик, Нил дарёсидан 40 жасад топилди

Суданда яна нотинчлик, Нил дарёсидан 40 жасад топилди Судан шифокорлар...

Закрыть