Трамп: Эронга қарши санкциялар кучайтирилади “анча”га

Трамп: Эронга қарши санкциялар кучайтирилади “анча”га

АҚШнинг Эронга қарши санкциялари кучайтирилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп 10 июлда айтиб ўтди.

“Эрон узоқ вақт давомида уранни бойитиб келган, бу эса Жон Керри ва Обама маъмурияти томонидан тузилган 150 млрд долларлик расво битимни тўлиқ бузади. Тез орада санкциялар кучайтирилади, анчага”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Эрон 7 июлда ядро келишуви бўйича мажбуриятларини қисқартиришнинг 2-босқичи ҳақида эълон қилган. Бунга келишувга аъзо давлатлар Теҳроннинг иқтисодий манфаатларига тааллуқли талабларини 60 кун ичида бажара олмаганлари сабаб бўлган. Теҳронда уранни ядро келишувида кўзда тутилган 3,67 фоиздан кўпроқ даражада бойитиш жараёни бошланиши маълум қилинган.

Total Views: 224 ,

Добавить комментарий

АҚШ элчиси: АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериши бўйича музокаралар давом этмоқда

АҚШ элчиси: АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериши бўйича музокаралар...

Закрыть