Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатди

Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ўз вазифасидан бўшатди ва унинг ўрнига Марказий Разведка бошқармаси директори Майк Помпеони тайинлади.

Бу ҳақда Трамп ўз Твиттер саҳифаси орқали хабар тарқатди.

“Майк Помпео¸ МРБ директори янги Давлат котибимиз бўлади ва ажойиб ишларни амалга оширади! Рекс Тиллерсонга хизматлари учун ташаккур! Жина Ҳаспел Марказий разведка бошқармасининг 1-аëл директори бўлади! Ҳаммани табриклаймиз!”¸ деб ëзди Дональд Трамп.

Total Views: 818 ,

Добавить комментарий

Афғонистонда 100 мингга яқин ёш болалар наркотик моддаларга қарам

Афғонистонда 100 мингга яқин ёш болалар наркотик моддаларга қарам Афғонистон...

Закрыть