Трамп: Анқаранинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишида Обама маъмурияти айбдор

Трамп: Анқаранинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишида Обама маъмурияти айбдор

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан аввалги президент Барак Обамани Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Москва билан яқинлашишга мажбур қилгани ва бунинг натижасида Анқара Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олганлигида айблади. Бу ҳақда Washington Examiner нашри хабар берди.  

“Обама маъмурияти “Сиз Patriot мажмуаларини олмайсиз, биз уни сизга сотмаймиз”, деб айтган”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. Унинг айтишича, Туркия бир неча марта шундай жавоб олгач, “Россия ракеталарини сотиб олган”.  

"Менга Туркия ёқади, унинг президенти билан яхши танишман. У НАТОнинг яхши аъзоси ёки шундай бўлади… Аъзолик мавзуси альянс иштирокчилари томонидан муҳокама қилинади", — деди Трамп НАТОнинг Лондондаги саммити доирасидаги матбуот анжуманида.

"Биз ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича операция вақтида ўзаро ҳамкорлик борасида яхши тажрибага эга бўлдик. Туркия билан муносабатларимиз яхши. Туркия – яхши шерик", — деди Трамп.

Total Views: 58 ,

Добавить комментарий

Макрон айрим масалалар бўйича Анқарадан изоҳ талаб қилди

Макрон айрим масалалар бўйича Анқарадан изоҳ талаб қилди "Туркия ушбу...

Закрыть