Трамп америкалик евангелистларни ўзига мойил қилмоқчи

Трамп америкалик евангелистларни ўзига мойил қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда 2019 йил 21 августда Оқ уй боғида матбуот конференцияси бериб, Хитойга қарши бошлаган савдо уруши ҳақида «Бу менинг савдо урушим эмас, балки аввалги президентлар ҳам аллақачон очишлари керак бўлган бир савдо уруши бўлган», деди ва «Бу қийинчиликни бир шахс қилиши шарт эмасди», дея қўшимча қилди. Бундан олдин эса, осмонга қаради ва қўлларини очиб, «танланган менман», деди. Яъни, Тавротда келган иборани тилга олди. АҚШ раҳбари бу баёнотини консерватор радиотелекомментатор Вайн Аллен Ротнинг твиттердаги сўзлари ортидан айтди. Вайн «президент Трамп башарият тарихида яҳудийлар ва Исроил учун энг яхши президентдир. Уни Исроилдаги яҳудийлар жуда севади, худди Исроил қиролидек кўришади», дея твитлаган ва унга Трамп ҳам «раҳмат сенга Вайн Аллен Рот, ғоят чиройли сўзларинг учун», дея изоҳ ёзди».

Изоҳ: Бу Трамп президент бўлишдан олдин бузуқ савдогар бўлган. Унинг диний эътиқоди доллар эди. Энди эса, иккинчи давр учун президентлиги сайловида овоз тўплаш мақсадида америкалик евангелистларни ўзига мойил қилмоқчи.

Total Views: 163 ,

Добавить комментарий

Марокашда мактаб ўқувчилари учун «яҳудийларнинг ёндирилиши даҳшати»ни ўргатувчи таълим маркази очилади

Марокашда мактаб ўқувчилари учун «яҳудийларнинг ёндирилиши даҳшати»ни ўргатувчи таълим маркази...

Закрыть