Тожикистонда блогерларга солиқ тўлаш шарт қилинди

Тожикистонда блогерларга солиқ тўлаш шарт қилинди

Тожикистон Солиқ қўмитасига кўра, мамлакатдаги блогерлар 2021 йилнинг 1 апрелига қадар солиқ органларида рўйхатдан ўтиши шарт.

Қўмита раҳбари Шамсулло Кабирзода Тожикистон расмийлари 3 миллиондан 19 миллионгача обуначига эга бўлган 29 та саҳифа ва канал аниқланганини айтди.

Унга сўзларига кўра, бу каналлар эгалари ижтимоий тармоқларда ва YouTube платформасида топган даромадлари учун солиқ тўлашлари керак. Акс ҳолда, улар қонун олдида жавоб берадилар.

«Бу нафақат блогерлар, балки бошқа жисмоний шахсларга ҳам тегишли. Адашмасам, ҳозирги кунга келиб тўрт блогер солиқ органларида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтди», — деди расмий.

Солиқ идоралари томонидан тузилган рўйхатга таниқли тожикистонлик блогерлар Беҳруз Зеваров, Рафаэл Гулов, Орзу Исоев, Диловар Сафаров ва хонандалар Шабнами Сурайё, Фарзонаи Хуршед, Нигина Омонқулова ва Зулайҳо Махмадшоевалар киритилган.

Солиқ қўмитаси YouTube сайтида 867 минг обуначига эга «Tamoshow» канали энг оммабоп канал эканини аниқлаган.

Тожикистонлик блогерларнинг айтишича, уларнинг даромадлари жуда оз бўлиб, солиқ тўлай олмайдилар. Шу сабабдан айрим блогерлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпишга мажбур бўлишларини айтишмоқда.

Total Views: 36 ,

Добавить комментарий

Мьянмада полиция намойишчиларга қарши жанговар қурол қўлламоқда

Мьянмада полиция намойишчиларга қарши жанговар қурол қўлламоқда Мьянманинг иккинчи йирик...

Закрыть