Тожикистон ва Хитой қуролли кучлари кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказади

Тожикистон ва Хитой қуролли кучлари кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказади

Тожикистон ва Хитой қуролли кучлари қўшма машқлари Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ўтказилади. Бу ҳақда «Авеста» Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари Ориф Нозимиёнга асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат қуролли кучлари бўлинмаларининг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида қўшма машқлари ўтказилиши жорий йил июль ойи охирига режалаштирилган. «Бу Тожикистон-Хитой биринчи тўлақонли қўшма машқлари бўлади», — деди Ориф Нозимиён.

«Машқлар Тоғли Бадахшон мухтор вилояти гарнизонида ўтказилади. Машғулотларда Тожикистондан ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва қуруқликдаги қўшинлар иштирок этади. Шунингдек, мамлакат куч блоки бўлинмалари ҳамда Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳарбий гарнизони шахсий таркибининг қатнашиши кутиляпти», — дея қўшимча қилиб ўтди Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Ориф Нозимиённинг хабар беришича, машқларда чегарадаги ҳаракатлар мувофиқлаштирилади ва “терроризмга” қарши курашга алоҳида эътибор қаратилади.

Total Views: 90 ,

Добавить комментарий

Трамп маъмурияти Тайванга йирик миқдорда қурол сотмоқчи 

Трамп маъмурияти Тайванга йирик миқдорда қурол сотмоқчи  АҚШ президенти Дональд...

Закрыть