Тожикистон расмийлари афғон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмасликка чақирмоқда

Тожикистон расмийлари афғон чегарасидаги вазиятдан ташвишланмасликка чақирмоқда

Тожикистон Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари давлат чегарасининг тожик-афғон линияси бўйича юз бераётган ҳодисаларни синчковлик билан кузатиб бормоқда. Россия Федерацияси ИИВ раҳбарининг ўринбосари Игорь Зубовнинг “ИШИД” гуруҳини жангариларининг йирик гуруҳи тожик-афғон чегараси яқинига ташлангани ҳақидаги баёноти бунга сабаб бўлган, деб ёзади Asia-plus.

Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов ИИВнинг Татаристон бўйича якуний ҳайъат йиғилишида чиқиш қилар экан, “ИШИД” номаълум вертолётлар билан ўз жангариларни Покистондан Тожикистон чегарасига элтиб ташлаётгани ҳақида баёнот берган.

Зубов “афтидан, у ерда истиқболда кўп сонли қочқинларни барча оқибатлари билан Россия томон сиқиб чиқаришга қаратилган кенг миқёсли провакацияга тайёргарлик кўрилмоқда”, деган ҳамда полициячиларга Тожикистон ва Ўзбекистондан келганларни кучайтирилган тартибда текширишга чақирган.

Бироқ, тожик чегарачилари бевосита тожик-афғон чегараси бўйлаб бугунги кунда “Ислом давлати” гуруҳи жангарилари қайд этилмаганлиги ҳамда чегарани мустаҳкамлаш учун зарурият ҳам йўқлигини таъкидлашмоқда.

“Бугунги кунда тожик-афғон чегарасида вазиятнинг кескинлашуви учун етарли миқдорда чегара қўшинлари кучлари ва воситалари бор, чегара томон қўшимча қўшин ва техникани жўнатишга зарурият йўқ. Иккинчи линияда мудофаа вазирлигининг ҳарбий бўлинмалари ҳам жойлашган”, — дейилади чегара қўшинлари тарқатган баёнотда.

Айрим экспертларнинг фикрича, Россия ўз қўшинларини Тожикистон ва Афғонистон чегарасига қайтармоқчи, шунинг учун русларнинг расмийлари вақти-вақти билан мана шундай қўрқинчли баёнотлар билан чиқиш қилиб туришади.

“Лекин Тожикистон давлат чегарасини ўзи қўриқлашини аллақачон аниқ-тиниқ билдириб бўлган. Тожикистоннинг приципиал сиёсати давлат чегарасида хавфсизликни ўз кучлари билан таъминлашга қаратилган”, — дейди тожик сиёсатшуноси Раши Ғани Абдулло.

“Ҳарбий экспертларнинг таъкидлашларича, бугунги кунда Тожикистон куч ишлатар идоралари Афғонистон билан чегара чизиғида ва чегараолди ҳудудларда мавжуд ҳар қандай таҳдидни нейтраллаштиришга қурблидир”, — дейди эксперт Илҳом Назриев.

Total Views: 437 ,

Добавить комментарий

Сергей Лавров: АҚШ Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришга ҳаракат қилмоқда

Сергей Лавров: АҚШ Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришга ҳаракат қилмоқда Қўшма Штатлар...

Закрыть