Толибоннинг ҳарбий базага ҳужуми оқибатида 126 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Толибоннинг ҳарбий базага ҳужуми оқибатида 126 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Толибон ҳаракатининг Афғонистоннинг Вардак вилоятидаги ҳарбий базага ҳужуми оқибатида 126 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазирлигидаги мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, ҳарбийлар ҳарбий машғулот марказидаги портлаш қурбонларига айланганлар. 

Аввалроқ толиблар Афғонистон махсус хизматларининг Майдоншаҳр шаҳридаги базасига ҳужум қилгани маълум қилинганди.

Tolo News телеканали маълумотларига кўра, уч нафар жангари йўқ қилинган, тўртинчи жангари эса автомобилдаги портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. 

Total Views: 403 ,

Добавить комментарий

АҚШ ҳарбий кемаси Дональд Кук «навбатчилик қилиш учун» Қора денгизга йўл олди

АҚШ ҳарбий кемаси Дональд Кук "навбатчилик қилиш учун" Қора денгизга...

Закрыть